Android-смартфонлар фойдаланувчилари узоқ кутган имкониятни WhatsApp ниҳоят тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1119
  •  01.11.2019 09:43

Android-смартфонлар фойдаланувчилари узоқ кутган имкониятни WhatsApp ниҳоят тақдим этди

Facebook компаниясига қарашли оммабоп WhatsApp мессенжери жамоаси ўзининг Android-иловасини янгилади. Унда турли яхшилашлар қаторида олдин фақат Apple қурилмаларигагина берилган янги имконият ҳам бор.

ЎҚИНГ: Telegram, WhatsApp ва Viber’даги ўз профилларимизни янги телефон рақамимизга қандай ўтказамиз?

Гап биометрик маълумотлар асосида WhatsApp’ни блокировкадан чиқариш ҳақида кетмоқда. Ушбу мессенжер дастурчилари iPhone’лар учун Touch ID ҳамда Face ID орқали аутентификацияни жорий йилнинг февралидаёқ йўлга қўйган эдилар. Энди эса, ниҳоят, унинг Android тизими учун ишлаб чиқилган клиентида ҳам бармоқ изи ёрдамида қулфдан чиқариш функцияси пайдо бўлди.

Янги имкониятдан фойдаланиш учун «Настройки» > «Аккаунт» > «Приватность» > «Блокировка отпечатком пальца» бўлимига ўтиб, ушбу имкониятни фаоллаштиришлари мумкин. Демак, дактилоскопик датчикка эга Android-смартфонлар эгалари мана бу ҳавола орқали WhatsApp’ни янгилаб (кимда йўқ бўлса – ўрнатиб) олиб, унинг хавфсизлигини оширишлари мумкин!

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!