Android-смартфонлар икки баравар тез арзонлашади!

  •   DiMaX
  •  2314
  •  12.03.2020 10:48

Android-смартфонлар икки баравар тез арзонлашади!

Киши янги смартфон олганида, эскисини бирор яқинига совға қилиши ёки иккиламчи бозорда сотиши мумкин. Хўш, ўшанда қурилмалар ўз нархидан қанча арзонга кетади?

ЎҚИНГ: Тутиб, тутиб сотинг: тутилса ҳам қийматини йўқотмайдиган смартфонлар бор

Тутилган смартфонларни олиб-сотиш билан шуғулланувчи BankMyCell компанияси эълон қилган янги ҳисобот уларнинг қанчалик арзонлашиб боришини кўрсатади. Маълум бўлишича, Android тизимли смартфонлар iPhone’ларга нисбатан икки баравар тез ўз нархини йўқотиб борар экан. Бу кўрсаткич – флагман моделлар учун; ҳамёнбоп ва арзон смартфонларда эса фарқ янада катта.

BankMyCell маълумотларига кўра, iPhone биринчи йили ўз нархининг тахминан 23,45% қисмини йўқотади, иккинчи йили эса – 45,46 фоизини. 700 доллардан қиммат бўлган Android-смартфонларнинг арзонлашуви эса биринчи йилиёқ 45,18 фоизга етади – бу эса iPhone икки йилда йўқотадиган нархдан ҳам кўпроқ. Икки йилда эса «яшил роботчали» телефонлар 71,41% нархидан маҳрум бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra таннархи ҳисобланди – Samsung уни неча баравар қимматга сотяпти?

Ўрта нархли ва арзон Android-смартфонларнинг иккиламчи бозорида эса арзонлашув кўрсаткичлари янада юқори. 350 долларлик смартфон биринчи йилда 48,65 фоизга арзонлашадиган бўлса, икки йилда бу кўрсаткич нақ 79,66 фоизга етади!

Демак, ишлатилган смартфонингизни сотиш ёки бирор танишингизнинг телефонини арзонроққа олиш жараёнида шуларга эътибор берганингиз маъқул. Шунингдек, тутилган смартфон харид қилишда эътиборли бўлиш даркор. Аввалроқ биз OLX.UZ’даги арзон айфонга учиб, 500 долларга чув тушган ҳамюртимиз ҳақида ёзганмиз, шу каби вазиятга тушиб қолманг!

ЎҚИНГ: Redmi бестселлерининг энг қиммат версиясини энди энг арзони нархида олиш мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.