Аndroid-смартфонлар учун ҳам Clubhouse пайдо бўлди!

  •   DiMaX
  •  807
  •  25.02.2021 11:06

Аndroid-смартфонлар учун ҳам Clubhouse пайдо бўлди!

Яқинда Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги аккаунтида Владимир Путинга мурожаат этиб, янгиClubhouse ижтимоий тармоғида мулоқотга чақирган эди. Кейин эса биз мазкур тармоқ ҳақидаги батафсил мақолани эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ БАЁНОТ: Telegram асосчиси Clubhouse’да борми?

Хабарингиз борки, ушбу ижтимоий тармоқнинг фақат iOS учунгина расмий клиенти чиққан. Санкт-Петербурглик дастурчи Григорий Клюшников эса Аndroid тизимли қурилмалар учун Clubhouse’нинг норасмий талқинини яратди. Ўзининг айтишича, ишлаб чиқувчига бунинг учун бир кунгина кифоя бўлган:

Android-девайсларга мўлжалланган норасмий Clubhouse иловасида ушбу ижтимоий тармоқнинг барча асосий функциялари мавжуд. Лекин унда билдиришномалар, шунингдек хоналарни яратиш ва модераторлик қилиш функциялари ҳозирча йўқ.

Янги трендга қўшилиб, Android тизимли гаджетингизда Clubhouse’ни синаб кўришга қарор қилган бўлсангиз, ушбу ҳавола орқали унинг APK-файлини юклаб олиб ўрнатасиз.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.