Android-смартфонлар учун интернетсиз ишловчи ўнта бепул янги ўйин

  •   DiMaX
  •  9820
  •  02.12.2019 16:35

Android-смартфонлар учун интернетсиз ишловчи ўнта бепул янги ўйин

Мобил ўйинларнинг энг оммабоплари одатда онлайн ўйналади. Бугун биз тавсия этаётган янги ўйинлар учун эса интернетнинг умуман кераги йўқ – смартфонга ўрнатиб олсангиз бас.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

  1. Moonshades

Бу – интерфейсида рус тили ҳам мавжуд бўлган, биринчи шахс номидан ўйналувчи ролли ўйин. Унда реклама йўқ, узоқ вақт ўрганиш талаб этилмайди. Сизни бирйўла ер остига ташлашади, у ерда кўплаб махлуқларга қарши курашишингиз, қопқонлар ва сирли жойлардан ўтиб олишингиз керак бўлади.

Moonshades ўйинини мана бу ҳавола орқали юклаб оласиз.

  1. Right Runner

ЮНИСЕФ ҳомийлигида яратилган скейтборд-раннер ўйини. Ундаги барча босқичлардаги манзаралар Лотин америкаси ва Кариб ҳавзасидаги гўзал жойлардан илҳомланиб яратилган. Ўйининг ичида харидлар ва реклама ҳам йўқ.

Смартфонингизга Right Runner ўйинини ушбу ҳавола ёрдамида ўрнатиб оласиз.

  1. Jump Jelly Jump

Бу – битта бармоқ билан ўйналувчи содда эрмак-ўйин, аммо тезкорлик талаб этилади. Унда қаҳрамонингиз – «желешка»ни шундай бошқаришингиз керакки, у жарликка тушириб юбормасдан, тўсиқларга урилмасдан ҳаракатлансин. Персонажларни ва ўйиннинг қийинлик даражасини танлаш имкони бор.

Бекорчиликда эрмак қилиш учун Jump Jelly Jump ўйинини мана бу ердан юклаб олсангиз бўлади.

  1. Rail Lords

Оригинал бошқотирма, унда иккита – ўзингизнинг ва душманларнинг бронепоезди йўналишларини тезкорлик билан ўзгартириб туришингиз талаб этилади. Ўз поездингиз душман томоннинг қўрғонига биринчи бўлиб етиб бориши ва уни йўқ қилиши лозим.

Қизиқиб қолган бўлсангиз, Rail Lords ўйинини ушбу ҳавола орқали смартфонингизга ўрнатиб олинг.

  1. Deeprealm Odyssey

Сирли ерости дунёсини тадқиқ этишга бел боғлаган қўрқмас тулкича ҳақида ўзига хос экшен ўйин. У қадимий подшоликнинг ҳар хил қатламлари бўйлаб тобора пастга тушиб бораверади. Барча локациялар тасодифий тарзда танланади – олдинда уни нима кутаётганини билмайсиз.

Deeprealm Odyssey ўйинида ер қаърига йўл олиш учун мана бу ҳавола орқали ўйинни ўрнатишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг мураккаб ўйин: «Илонча» ва «Тетрис» чатишмасида кучингизни синаб кўринг!

  1. Cannon Shot!

Физикага оид бошқотирма бўлган мазкур ўйинда турли объектларнинг ўрнини ўзгартириш талаб этилади. Уларни шундай жойлаш керакки, оқибатда замбаракдан отиладиган шарчалар тўғри челакка тушсин. Ҳар бир босқичда тўсиқлар янада ортиб бораверади, сиз эса уларни ақл билан қайта жойлаб чиқишингизга тўғри келади.

Бемалол пайтларингизда Cannon Shot! билан ақл кучингизни синаб кўраман, десангиз, мана уни юклаб олиш ҳаволаси.

  1. Hole World

Бу ўйинда сайёрани иншоотлардан ва одамлардан тозалаш керак бўлади. Буни эса ўз йўлидаги ҳамма нарсани ютиб кетадиган ҳаракатланувчи улкан туйнук ёрдамида амалга оширасиз. Дарахтлардан бошқа ҳамма нарсани «ейиш» мумкин.

Hole World ўйинини телефонингизга мана бу ҳавола ёрдамида ўрнатиб оласиз.

  1. Rocky Rampage

Буниси – мистер Боулдер лақабли олифта ҳақидаги ўйин. Уни имкон қадар узоқроққа ирғитишингиз лозим, токи аскарлар орасига тушиб, уларни эзғилаб ўтсин. Мистер Боулдер қанчалик кўп талафот келтирса – шунча яхши.

Андроид-смартфонингизга Rocky Rampage ўйинини мана бу ҳавола воситасида юклаб олинг.

  1. Tank Block Blast

Жанговар ўйинларга етиб келдик: Tank Block Blast – танклар жангини қарши олинг! Унда душманларнинг чексиз тўлқинлари, босслар ва кўплаб апгрейдлар мавжуд. Ҳар хил босқичлардаги безаклар бўйича хилма-хиллик деярли йўқ, лекин ўйин бусиз ҳам қизиқарли.

Танклар жангига киришиш учун ушбу ҳавола ёрдамида Tank Block Blast ўйинини кўчириб олишингиз мумкин.

  1. Super Cell Boy

Оригинал графикали, битта бармоқ билан бошқарилувчи отишма ўйини. Унда сиз инсон танасига киритилган вакцина сингари, вирусларга қарши курашасиз. Зарарли микроорганизмларни йўқ қилиб, янада кучайиш учун фойдали микроорганизмларни қўллаш керак бўлади.

Вирусларга қарши отишмани бошлаш учун мана бу ердан Super Cell Boy ўйинини юклаб оласиз.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2019 – энг зўр ўйинлар мукофотига қайсилар номзод?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.