Android-смартфонлар учун Microsoft антивируси тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  681
  •  25.06.2020 09:44

Android-смартфонлар учун Microsoft антивируси тақдим этилди

Microsoft компанияси Windows 10 Mobile операцион тизимининг «вафоти»дан кейин Android тизими учун иловалар ясашга ўтганидан хабарингиз бор. У энди ўзининг антивируси – Defender дастурини мобил версияда ҳам ишлаб чиқди.

ЎҚИНГ: Microsoft барча Android-смартфонлар учун зўр илова чиқарди

Defender ҳозирча фақат «яшил роботчали» тизим учун ишлаб чиқилган ва уям ҳали синов босқичида. Уни айни дамда Microsoft 365 корпоратив аккаунти бор бўлган Android-қурилмалар эгаларигина синаб кўра оладилар.

Мобил версиядаги Microsoft Defender смартфонда зиёнкор дастурлар бор-йўқлигини текширади ва фишинг ҳужумларининг олдини олади. Мазкур антивирус шубҳали дастурий таъминот воситаларини ҳам аниқлайди, шундай иловалар девайснинг муҳим функцияларидан фойдаланишини чеклайди. Масалан, смартфонга ўрнатилган дастурлар почта клиентлари ёки банк иловаларидан маълумот ўғирлашининг олдини олади.

Defender яна хавфсиз бўлмаган уланишларни блокловчи SmartScreen функцияси билан ҳам мақтана олади. Хабарга кўра, iOS тизими учун Defender антивируси кейинроқ чиқади.

ЎҚИНГ: Смартфонингизда жосуслик қилаётган олтита антивирус