Android смартфонлар учун янги илова чиқарилди

Android смартфонлар учун янги илова чиқарилди

Android смартфонлар учун Google Play Store'да янги Dynamic Wallpaper иловаси пайдо бўлди. Рушикеш Камевар томонидан яратилган ушбу илова смартфонингиз батарея ҳолатига қараб унинг орқа фон суратини автоматик равишда ўзгартиради.

Dynamic Wallpaper иловаси 17 хил учлик суратлар тўпламини ўз ичига олган. Тез орада сиз улар орасига ўз суратларингизни ҳам қўшишингиз мумкин бўлади, аммо бу функция ҳозирча мавжуд эмас. 

Тўпламдаги биринчи сурат батарея қувватни сақлаш режимига тушганда қўйилса, охиргиси батарея қувватланаётганда пайдо бўлади. Хизматни ҳам бош экран, ҳам қулф экранга қўйиш мумкин. Гарчи суратлар алмашинуви - аввалига экран қорайиб қолади, кейин эса навбатдаги фон сурати қўйилади - сезиларсиз бўлмаса ҳам илова унчалик катта қувват "сўрмайди", чунки у фақат батарея ҳолати ўзгаргандагина орқа фонда кичик амал бажариб олади холос.

Сиз иловани ҳозироқ Google Play Store'дан юклаб олишингиз мумкин. Энг муҳими у бепул ва ички тўловлар ҳам талаб қилмайди, шу билан бирга, рекламалар ҳам мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Telegram пулли постлари ортиқ iOS қурилмаларида кўрсатилмайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.