Android-смартфонлар ва айфонларга саргузаштли бошқотирма ўйинни вақтинча бепул тарқатишяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1944
  •  18.04.2020 11:55

Android-смартфонлар ва айфонларга саргузаштли бошқотирма ўйинни вақтинча бепул тарқатишяпти! (+видео)

Коронавирус пандемияси туфайли карантинда кишилар уйда зерикиб қолмасликлари учун турли ўйинларни бепул бериш анъанаси давом этмоқда. Gameloft компанияси эса нақ 30 та Android-ўйинни бутунлай бепул беряпти!

ЎҚИНГ: Epic Games яна иккита саргузашт ўйинни бутунлай беряпти, текин пайти олиб улгуринг! (+видеолар)

Square Enix Montreal компанияси яна битта мобил ўйин – киллер ҳақидаги Hitman GO бошқотирмасини вақтинча тўловсиз юклаб олиш имкони тақдим этди.

Hitman GO ўйинини «яшил роботчали» гаджетларга Google Play’дан ушбу ҳавола, «тишланган олмали» девайсларга эса эса App Store’дан мана бу ҳавола ёрдамида юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз – ўйиннинг бепул тарқатилиши вақтинчалик акция бўлиб, 23 апрелдан Hitman GO яна пулли бўлиб қолади. Демак – уни шу муддатгача ўрнатиб олишга улгуринг ва яқинларингизга ҳам тавсия этинг!

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!