Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда

  •   DiMaX
  •  1875
  •  16.01.2020 18:11

Android-смартфонлар ва iPhone’ларга энг кўп юкланган илова ҳамда ўйинлар иккита рейтингда

Sensor Tower таҳлил компанияси мобил ўйинлар ва иловалар бозори борасида янги ҳисоботини эълон қилди. Унда ўтган йили иккита мобил платформа учун юклаб олинган ушбу дастурий таъминот маҳсулотлари статистикаси берилган.

ЎҚИНГ: Исталган қиёфани хоҳлаган GIF-анимацияга қўйиб берувчи янги илова чиқди! (+видео)

Ҳисоботга кўра, ўтган йили иловалар ва дастурларнинг умумий юкланишлари сони 114,9 миллиардга етган; бу эса 2018 йилгига нисбатан 9,1 фоизга юқори. Шулардан 84,3 миллиард юклаш Google Play улушига, 30,6 миллиарди эса App Store ҳиссасига тўғри келади.

Мана, 2019 йилда ҳар иккита каталогдан энг кўп юклаб олинган иловалар йигирматалиги:

Кўриб турганингиздек, умумий ҳисобда биринчи ўринни WhatsApp эгаллаган, аммо iOS-қурилмаларга юкланиши борасида янги TikTok сервиси ундан ўзиб кетган. Facebook Messenger ҳамда ушбу ижтимоий тармоқ иловаси тегишлича учинчи ва тўртинчи ўринларни банд этишган. Улардан кейин кучли йигирматаликка Likee, SHAREit, YouTube, Snapchat, Netflix, UC Browser, Spotify ва бошқалар кирган.

ЎҚИНГ: Бу ижтимоий тармоқ икки йилдаёқ Facebook ва Instagram’дан ўзиб кетиб, иккинчи ўринга чиқиб олди!

Sensor Tower ҳисоботига кўра, 2019 йили смартфонларга энг кўп юклаб олинган ўйин PUBG Mobile бўлган. Кучли учликка яна Garena Free Fire ҳамда Subway Surfers ҳам кирган.

Энг кўп кўчириб олинган йигирмата мобил ўйин рўйхати қуйидагича:

Юқоридаги учтасидан ташқари 2019 йили янги тақдим этилган Fun Race 3D, Color Bump 3D, Call of Duty: Mobile ҳамда Mario Kart Tour ҳам оммабоп ўйинлардан бўлган.

ЎҚИНГ: Ўйинбоп смартфонлар энди арзонроқ бўлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!