Android-смартфонларда глобал муаммо чиқди: Google айбдор, лекин ўзингиз тузата оласиз!
Бугун – 2021 йилнинг 22 июнь куни бутун дунё бўйлаб аксарият Android-смартфонлар эгалари ўз гаджетларидан одатдагидек фойдалана олмай қолишди. Мобил қурилмалар экранларида Google иловаси ва Google Play сервисларида нуқсон юзага келганлиги ҳақида хабар чиқаверди.
ЎҚИНГ: Google Play тарихида 5 миллиарддан ошиқ юклаб олинган учинчи «четки» илова
Хабарга кўра, ушбу муаммо Google иловасининг 12.23.16.23 версиягача янгиланиши ортидан юзага келган. Лекин шу каби хабарларни мазкур компаниянинг бошқа маҳсулотлари, масалан – Google Play сервислари ҳам экранга чиқарган.
Мазкур муаммо, ишлаб чиқарувчисидан қатъи назар, турли русумлардаги Android-смартфонларда учраган.
ЎҚИНГ: Google ходимлари сирни очишди: хомтама бўлманг – ундан яширина олмайсиз!
DownDetector ресурси маълумотларига кўра, ишкал ҳақидаги билдиришномалар эрталабки соат саккиздан бошланган. Google уч соатлардан сўнг уни буткул бартараф эта олмаган бўлса-да, минимал даражагача камайтиришга эришган.
Форумларда фойдаланувчиларнинг ёзишларича, шундай вазиятларда Google иловасини олдинги версиясига қайтариш ёки бета-версиясига ўтиш орқали муаммодан ўзингиз қутулишингиз мумкин. Кейин – компания барқарор иловасини созлаб қўйганидан сўнг яна унга ўтиб олиш муаммо эмас.
ЎҚИНГ: Android-смартфонларга энди Google Play’даги иловаларни интернетсиз ҳам расман ўрната оласиз!