Android смартфонлари тез орада йўтал ва хуррак овозини ёзиб олишни бошлайди

Android смартфонлари тез орада йўтал ва хуррак овозини ёзиб олишни бошлайди

Агар смартфонда жуда ҳам кўп фойдаланишни камайтирмоқчи бўлсангиз, бунда сизга Google'нинг Digital Wellbeing функцияси ёрдам беради. Ушбу функция Android 9 операцион тизимида пайдо бўлган бўлиб, Android тизимида ишлайдиган смартфонларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади.

Ушбу функция кўп фойдаланадиган иловаларни фойдаланиш вақтини чеклайди. 9To5Google берган маълумотларига кўра, Google йўтал ва хуррак овозини ёзиб олиш функцияси устида ишламоқда. Ушбу функция Digital Wellbeing иловасида пайдо бўлиши кутилмоқда. 

Digital Wellbeing иловасининг сўнгги бета янгиланишида шу аниқландики, Google энди хуррак ҳамда йўтал овозини ёзиб олишни таклиф қилади. Функция уйқу вақти режимига қўшилади. Шунда у микрофондан фойдаланиб, хуррак ва йўтал овозини ёзиб олади. 

Шунингдек, Digital Wellbeing иловаси Google Clock иловасининг уйқуни кузатиш функцияси билан тандемда ишлайди. Маълумот учун, Google Clock иловасининг уйқуни кузатиш функцияси смартфондаги гироскоп ва ёруғлик сенсори ёрдамида тунги вақтда смартфон ҳаракатсизлигини кузатиб боради. 

Белгиланган уйқу вақтида фойдаланувчи йўтал ва хуррак овозини аниқлаш функциясини ёқиши мумкин. Овозни ёзиб олиш учун иловага микрофондан фойдаланишга рухсат бериш керак бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, функция фақат олдиндан белгиланган соатларда фаол бўлади. Йўтал ва хурракка оид маълумотлар иловадаги бошқа маълумотлар билан бирга тақдим этилади. Илова графикларнинг ҳафталик кўриниши, ўртача йўтал сони ва ўртача хуррак отиш вақтини ҳам кўрсатади.

Янги функция фойдалувчиларга ухлаш вақтида йўталмаган ёки хуррак отмаган вақтини ҳам кўрсатади. Ушбу функция Digital Wellbeing иловасида қачон пайдо бўлиши, шунингдек, у барча смартфонларда бўлиши ёки бўлмаслигига оид аниқ маълумот йўқ.  

ЎҚИНГ: Redmi A1 - бу қандай смартфон? 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!