Android смартфонлари учун "динамик орол" иловаси чиқарилди

Android смартфонлари учун

Барча смартфон ишлаб чиқарувчилар ўз телефонлари экранидан иложи борича барча тирқиш ва тешикларни йўқотишга ҳаракат қилаётган бир вақтда Apple ундан фойдаланишга қарор қилди. Купертинолик компания ўзининг iPhone 14 Pro смартфонларини хусусиятларга бой бўлган "динамик орол" деб номланувчи тирқиш билан чиқарди. 

Динамик орол бошқа иловалар билан ишлаётганда уларнинг хусусиятларига қараб кенгая олади. Масалан, сиз қўшиқ эшитаётганингизда, динамик орол бутун бошли мусиқа панели билан бирлашиб кетади ва сиз у ерда тирқиш борлигини ҳам сезмайсиз.

Jawomo томонидан тақдим қилинаётган dynamicSpot иловаси ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган бўлса ҳам у Android фойдаланувчиларга ўзларининг динамик оролларини яратиш ва уни созлаш имконини беради. Бироқ, оролни экран қулфида кўрсатиш ва билдиришномага босиш орқали иловани очиш каби баъзи функсиялар пуллик (3-4 доллар) қилиб белгиланган. 

Иловани ҳозироқ Google Play Store'дан бепул юклаб олишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, илова ҳозирча бета версияда ва у бироз барқарор бўлмаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг энг чиройли смартфони iPhone 14 Pro тирқиш дизайнини кўчириб олди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!