Android смартфонлари учун энг яхши 15 та браузер

Android смартфонлари учун энг яхши 15 та браузер

Веб-браузерлар барча смартфонлардаги муҳим иловалардан бири. Android смартфонлари учун минглаб турдаги веб-браузер иловлари мавжуд. Бироқ уларнинг ичидан яхши бирини танлаш қийин масала. Қуйида энг яхши 15 та браузер иловалари билан танишамиз.

ЎҚИНГ: Компьютер ва смартфонлар учун энг яхши 11 та текин VPN иловаси

1. Brave Browser

Нархи: Бепул

Brave Browser нисбатан янги браузер ҳисобланади. Браузер 2016 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда бир нечта турли хил функцияларга эга. Браузерда рекламаларни блоклаш функцияси мавжуд. Шунингдек, ушбу браузер учинчи томон cookies'лар ҳамда скриптларни блоклай олади. Бундан ташқари, илова тезлик ва аккумулятор автономлигини яхшилаш учун оптималлаштирилган. Фойдаланувчи блокировка қилган барча нарсаларни кузатиб бориши мумкин. Браузер жуда функционал. Унда хатчўплар, тарих, кенгайтмалар бўлимлари ҳамда инкогнито режими мавжуд.

Юклаб олиш

2. Dolphin Browser

Нархи: Бепул

Яна бир ажойиб браузерлардан бири Dolphin Browser. Ушбу браузерда бир нечта ажойиб функциялар бўлиб, улар мавзулар, LED чироқни ёқиш, рекламани блоклаш, инкогнито режими, имо-ишоралар орқали бошқаришни ўз ичига олади.

Юклаб олиш

3. DuckDuckGo Privacy Browser

Нархи: Бепул

Шахсийлик ва махфийлик муҳим бўлган фойдаланувчилар учун DuckDuckGo браузери мос келади. Браузерда шахсий қидирув функцияси, шунингдек, браузер маълумоти ва тарихини доимий ўчириб ташлайдиган функция мавжуд. Шу билан бирга, илова ҳар бир веб-сайтнинг махфийлик даражасини фойдаланувчига кўрсатиб боради. Бу билан фойдаланувчи веб-сайтнинг фойдали ёки зарарлилигини билиб олиши мумкин. Аммо ушбу браузерда паролларни синхронлаш функцияси мавжуд эмас.

Юклаб олиш

4. Ecosia Browser

Нархи: Бепул

Ecosia - бу экологияга фойда келтирувчи мобил веб-браузер. Бошқа браузерлар каби Ecosia'да ҳам бир қанча фойдали функциялар мавжуд. Ушбу браузер Chromium'нинг очиқ манба дастури орқали яртилган. Шунинг учун, Ecosia Chrome браузерига ўхшаб кетади. Браузер ўз фойдасининг 80 фозини дарахтлар экиш учун сарфлайди. Экология ҳақида қайғурадиган иловаларнинг бўлиши ҳам яхши, албатта.

Юклаб олиш

5. Firefox Browser

Нархи: Бепул

Android смартфонлари учун икки хил яхши Firefox браузери мавжуд. Биринчиси стандард Firefox браузери. Унда платформалараро синхронизация, кузатув ҳимояси, пароль менежери каби функциялар мавжуд. Иккинчиси эса Firefox Focus бўлиб, ушбу браузер асосан махфийлик ҳамда хавфсизликка асосланган.

Firefox: Юклаб олиш

Firefox Focus: Юклаб олиш

6. Google Chrome

Нархи: Бепул

Google Chrome энг машҳур ҳамда энг оммабоп браузер ҳисобланади. Google компаниясига тегишли бўлганлиги учун кўплаб Android смартфонларида ушбу браузер олдиндан ўрнатилинган бўлади. Браузерда кўплаб фойдали функциялар мавжуд. Google Chrome'нинг тўрт хил тури мавжуд бўлиб, улар Google Chrome, Chrome Beta, Chrome Dev ҳамда Chrome Canary'дан иборат.

Юклаб олиш

7. Kiwi Browser

Нархи: Бепул

Kiwi браузери — бу энг янги Android браузерларидан бири ҳисобланади. Ушбу браузер Chromium асосида ишлаб чиқилган. Шунинг учун, унинг визуал элементлари ҳамда параметрлари кўплаб фойдаланувчиларга таниш туюлади. Браузерда рекламаларни блоклаш функцияси, сизиб чиқувчи блокировка функцияси, AMOLED экранлари учун 100% контрастли тунги режим ва kriptojacking ҳимояси мавжуд. Кўплаб браузерлардан фарқли ўлароқ, Kiwi браузерида интернет манзили киритиладиган жой илованинг пастки қисмида жойлашган.

Юклаб олиш

8. Lynket

Нархи: Бепул/$4.54

Lynket аввал Chromer браузери номи остида машҳур бўлган. Янгиланган браузер 2018 йилда ишлаб чиқилган. Гарчи Lynket Chrome'нинг махсус созламаларини қўллаб-қувватламаса ҳам, Chrome учун махсус созламалардаги ҳар қандай иловадан веб-ҳаволаларни очиш имконини беради.

Юклаб олиш

9. Microsoft Edge

Нархи: Бепул

Microsoft Edge ажойиб веб-браузерлардан бири. Функциявийлик жиҳатидан ушбу браузер Chrome ҳамда Firefox'ларда қолишмайди. Браузерда пароль ва хатчўпларни синхронлаш мумкин. Шунингдек, Microsoft Edge браузерида десктоп версияси ҳам мавжуд. Ушбу браузер Microsoft'нинг асл браузери ҳисобланар эди.  Бироқ, компания браузерни Chromium базасига ўтказгандан сўнг, фойдаланувчи интерфейси Chrome интерфейсига ўзгарди. Фойдаланувчилар Google аккаунт ўрнига синхронлаш учун Microsoft аккаунтидан фойдаланишлари керак.

Юклаб олиш

10. Opera браузерлари

Нархи: Бепул

Android смартфонлари учун бир неча турдаги Opera браузерлари мавжуд. Opera томонидан тақдим этилган биринчи браузер бу Opera Browser ҳисобланади. Ушбу браузер десктоп версияси, қурилмалараро синхронизация, бир нечта платформаларни қўллаб-қувватлаш функцияси, автоматик тўлдириш функцияси ва реклама блокерига эга. Opera томонидан иккинчи тақдим этилган браузер бу Opera Touch браузери ҳисобланади. Унда ҳам кузатув ҳамда рекламаларни блоклаш функцияси мавжуд. Учинчи браузер эса Opera Mini. Кичик ҳажмли ушбу браузер 90 фоизгача интернет трафикини тежай олади. Шунингдек, Opera Mini'да офлайн ўқиш режими ҳам мавжуд. Тўртинчи браузер эса ўйинбоп бўлган Opera GX браузери. Бошқа Opera браузерлари каби ушбу браузерда ҳам кўплаб функциялар мавжуд. Қуйида ўзингизга ёққан браузерни юклаб олишингиз мумкин.

Opera Browser: Юклаб олиш

Opera Touch: Юклаб олиш

Opera Mini: Юклаб олиш

Opera GX: Юклаб олиш

11. Samsung Internet Браузери

Нархи: Бепул

Samsung Internet Браузери жуда ҳам яхши браузерларидан бири. Унда тезкор меню, рекламаларни блоклаш, 360 даражали видеони қўллаб-қувватлаш функцияси мавжуд. Барча Samsung Galaxy смартфонларида ушбу браузер олдиндан ўрнатилинган бўлади.

Юклаб олиш

12. Stargon Browser

Нархи: Бепул

Stargon браузери имо-ишоралар орқали бошқариш функцияси, махсус шрифтлар ҳамда DNS VPN'га эга. Шунингдек, браузерда Google Translate иловасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Браузерда тунги режим ҳам мавжуд. Илова мутлақо бепул ҳамда ҳеч қандай рекламалар тақдим этмайди.

Юклаб олиш

13. Surfy Browser

Нархи: Бепул/$0.99

Surfy яна бир яхши браузерлардан бири. Унда хатчўплар, тарих бўлимлари, бир нечта қидирув провайдерлари мавжуд. Бундан ташқари, браузер рекламаларни блоклаш функцияси, турли хил мавзулар, созланмалар панелига эга. Ушбу браузернинг энг яхши томони унда Text-to-Speech функцияси борлигидадир.

Юклаб олиш

14. Tor Browser for Android

Нархи: Бепул

Tor Browser for Android махфийлик муҳим бўлган фойдаланувчилар учун энг яхши браузерлардан бир ҳисобланади. Браузер Tor'нинг прокси тармоғига уланади ва фойфаланувчи нима қилётганини провайдерлардан яширади. Шунингдек, браузер кузатувчиларни блоклайди, кузатувдан ҳимоя қилади ва кўп қатламли шифрлашни ўз ичига олади.

Юклаб олиш

15. Vivaldi Browser

Нархи: Бепул

Vivaldi ушбу рўйҳатдаги энг янги браузер. Бир неча яхши функциялари борлги учун, ушбу браузерни ҳам яхши браузерлар қаторига қўшиш мумкин. Браузерда платформалараро синхронизация, десктоп версияси, қайдлар бўлими, шахсий режим мавжуд. Ушбу браузерни Opera браузерлари яртаган дастурчилар ишлаб чиқишган.

Юклаб олишЎҚИНГ: Android учун энг яхши 15 та фитнес илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!