Android-смартфонни тезлаштириш ва тозалаш учун «.thumbnails» жилдини ўчирамиз (+видео)

  •   DiMaX
  •  3977
  •  10.06.2020 09:39

Android-смартфонни тезлаштириш ва тозалаш учун «.thumbnails» жилдини ўчирамиз (+видео)

«Яшил роботчали» смартфон ва планшетларнинг кэшини ялпи тозалаш ҳамда иловалар кэшларини тозалаш ҳақида йўриқнома эълон қилганмиз. Бугун эса гаджетнинг ишлашини тезлаштириш ва хотирасини тозалашнинг қўшимча усулини кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз «қотиб» ишлаётган бўлса...

Android тизимида кўрилган суратлар, скриншотлар ва ҳоказо расмларнинг эскизлари сақланиб туради. Бу худди браузер кэшига ўхшаб, ўша расмни кейинги гал очганда тезкорликда кўрсатиш учун керак, аммо суратларни ҳар куни томоша қилиб ўтирмайсиз-ку, тўғрими? Демак – улар сақландиган жилдни бемалол ўчириш мумкин.

Мазкур жилд (папка) эса смартфон хотирасидаги (агар қурилмангизда флешка ишлатаётган бўлсангиз – унда ҳам) «DCIM» жилди ичида жойлашган ва «.thumbnails» деб номланган. Тизим папкаси бўлгани учун у одатда яширилган бўлади, лекин мана бу тавсиямиздаги файл-менежерлар орқали уни топиб ўчириш қийин эмас.

Таъкидлаш керакки, «.thumbnails» жилдининг ичидаги барча файлларни ёки ҳатто шу папканинг ўзини ҳам бемалол ўчириш мумкин, бундан тизимга ёки суратларингизга ҳеч бир зарар етмайди. Бундан ташқари, смартфонингизни ўчириб-ёққанингизда у яна пайдо бўлиб, қайтадан расмларингиз эскизларини йиға бошлайди. Вақти-вақти билан уни ўқириб туриш эса гаджетингиз хотирасида жой очишга ва унинг ишлашини тезлаштиришга хизмат қилди.

ЎҚИНГ: Янги смартфон олганларга 5 та муҳим маслаҳат