Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

  •   DiMaX
  •  4159
  •  29.01.2018 14:21

Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Селфи тушишни яхши кўрасиз, аммо яхши ёритилмаган шароитларда улар яхши чиқмаган, шунда олд камерада чақноқ йўқлигидан афсусланган пайтларингиз бўлганми? Биз эса ушбу муаммонинг ечимини топдик, бу – Selfie Flash номли бепул иловадир.

ЎҚИНГ: 20 Мп селфи-камерали Oppo F5 тақдим қилинди. Илк селфилар олишга ҳам улгуришди.

Selfie Flash дастурини кўчириб олиб смартфонингизга ўрнатгач, унга бошқа контентлар устидан ишлашига рухсат беришингиз лозим бўлади. Мазкур функцияни фаоллаштириб қўйсангиз, фоточақноқни имитация қилувчи ушбу дастурни нафақат ихтисослаштирилган утилиталарда, балки Instagram, Facebook, «ВКонтакте» каби юзлаб иловалар устида ҳам ишга тушира оласиз.

Шундан кейин, ҳар гал сиз бирор камера иловасини (смартфоннинг ўз иловаси бўлишиям шартмас!) ишга туширганингизда, экранда ярим шаффоф тусли ҳалқача пайдо бўлади. Уни босишингиз билан олд камера учун экраннинг ўзида виртуал чақноқ функцияси фаоллашади. Энди ҳар гал олд камерани ишга туширганда, Selfie Flash селфиларингиз ёрқин ва аниқ чиқишини таъминлайди.

Selfie Flash – олд камера учун виртуал фоточақноқ иловасини смартфонингизга юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали Google Play’га ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Facebook фойдаланувчилардан ўз яланғоч расмларини жўнатишларини сўраяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.