Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

  •   DiMaX
  •  4132
  •  30.01.2017 09:25

Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Смартфон «оғирлашиб», чала ишлаб, орада ўчиб қолиб… хуллас, ишкал қилиб юрган бўлса, унинг созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш керак бўлади. Бу билан ундаги муаммоларнинг 90 фоизи ҳал бўлади.

Хўш, Android тизимли қурилмаларнинг созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш қандай амалга оширилади?

Бунинг учун аввало унинг созламалари – «Настройки»ни очамиз.

У ердан «Резервное копирование и сброс»ни танлаймиз, бу бўлимда қурилма созламаларининг захира нусхасини яратиш ва уларни дастлабки ҳолатига қайтариш функциялари мавжуд.

Шу ердан «Сброс настроек»ни танлаймиз.

Кўриб турганингиздек, бу ерда бошқа функциялар ҳам бор, биз фақат «Сбросить настройки»ни босамиз. Қурилмангиз ўчиб-ёнади ва созламалари худди заводдан янги чиққан пайтидагидек бўлиб қолади.

Диққат! Созламаларни илк ҳолатига қайтаришдан олдин, уларни Google аккаунтингиз орқали синхронизация қилиб қўйинг. Кейин эса, созламалари яп-янгидек бўлиб қолган қурилмангизга ўша аккаунтингизни киритиб, яна синхронлашингиз мумкин.

Шунингдек, бу жараённи бошлашдан аввал, ҳар эҳтимолга қарши, унинг доимий хотирасидаги барча файлларингизни компьютерга кўчириб олиб қўйиш ҳам зарар қилмайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!