Android TV ва овозли бошқарувга эга смарт-телевизор – атиги 129 доллар!

  •   DiMaX
  •  1986
  •  09.06.2020 15:35

Android TV ва овозли бошқарувга эга смарт-телевизор – атиги 129 доллар!

TCL компанияси Шимолий Америкадаги телевизорлар бозорида энг йирик брендлардан биридир. Куни кеча у Android TV операцион тизимида ишловчи иккита – 32 ҳамда 40 дюймлик янги моделини тақдим этди.

ЎҚИНГ: 15 июнгача Samsung смарт-телевизорларига чегирма: биттасидан тежалган пулга етти яримта iPhone SE олиш мумкин!

TCL 32 Class 3-Series телевизори диагоналига 31,5 дюймлик, 720p аниқлигидаги экран билан таъминланган. Гаджет кенгайтирилган динамик диапазонни қўллаб-қувватламайди, лекин нархи шунга яраша ўта арзон – 129 доллар. Бу ақлли телевизор иккита HDMI, биттадан USB 2.0 ҳамда Ethernet портларига эга. Симсиз интерфейслардан Wi-Fi ва Bluetooth мавжуд. Аудиотизим қуввати 10 ваттга тенг, Dolby Digital ҳажмдор овоз янгратиш тизимини қўллаб-қувватлайди.

Иккинчи смарт-телевизор – TCL 40 Class 3-Series дисплейининг ўлчами 39,5 дюймга, тасвир аниқлиги эса 1080p бирликка тенг. Унинг 32 дюймлик моделдан афзалликлари – овоз тизимининг қуввати 16 ваттгача оширилган ва Dolby Digital Plus технологияси жорий этилган. Бошқа барча жиҳатлари ҳамда портлар жамланмаси биринчи модели билан бир хил, нархи эса 200 долларга тенг.

Ҳар иккала ақлли телевизорнинг бошқарув пультида алоҳида Google Assistant тугмачаси, шунингдек, Netflix ва YouTube учун ҳам тугмачалар мавжуд. Булардан ташқари, девайс яна овозли буйруқлар билан бошқаришни ҳам қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!