Android учун антиқа лаунчер – дастурчилар услубида!

  •   DiMaX
  •  4771
  •  29.04.2017 11:39

Android учун антиқа лаунчер – дастурчилар услубида!

Оддий одамлар наздида дастурчилар – салкам замонавий сеҳргарлардек. Улар ўз тилларида мулоқот қилишади, керакли «афсун»лар – кодларни билишади ва оддийгина буйруқлар сатрида уларни териш ёрдамида анча-мунча ишлар қилишади.

Android тизимидаги қурилмалар учун ишлаб чиқилган Linux CLI Launcher ҳам айнан шу «сеҳргар»ларга мўлжалланган. Унинг асосий элементи – буйруқлар сатри (командная строка) ҳисобланади. Смартфонда бирор дастурни ишга тушириш, SMS юбориш ва бошқа оддий ишларни бажариш учун… буйруқларни териш керак!

Лаунчер интерфейсида ҳеч қанақа обой, белгича (иконка) ёки виджет деган нарсанинг ўзи йўқ. Фақат қора экран ва буйруқлар сатрида липиллаб турган курсор бор.

Android ва Linux’нинг «бошланғич» буйруқларини тўлиқ қўллаб-қувватлашдан ташқари, Linux CLI Launcher’да яна ўз буйруқлар тўплами ҳам мавжуд. Улар энг керакли амалиётларни тезда бажаришга ёрдам беради. Мана, улардан айримлари:

  • uninstall [app];
  • sms [contact] [text];
  • call [contact];
  • calc [expression];
  • search [google, playstore, youtube, files];
  • wifi;
  • flash;
  • share [file];
  • mv / cp [file] [dest].

Тўғри, кимгадир бу лаунчер ўта антиқа, бесўнақай туюлади. Яна бировлар эса, буйруқларни териш кўп вақт олиши ҳамда ноқулай эканлигини таъкидлашади.

Лекин, бошида айтганимиздек, Linux CLI Launcher – ҳамма учун эмас. Фақат дастурчилар, фақат «сеҳргар»лар учун! Улар ва барча қизиққанлар мазкур иловани мана бу ҳавола орқали кўчириб олишлари мумкин.