Android учун апрелнинг энг яхши 10 та дастури

Android учун апрелнинг энг яхши 10 та дастури

«Лайфхакер» нашри ўтган ойда диққатга сазовор бўлган қизиқарли ва фойдали дастурлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида бутунлай янги бўлган дастурлар ҳам, шунингдек, тубдан янгиланганлари ҳам бор.

Gmail’дан Inbox

Inbox — янги авлоддаги электрон почта клиенти бўлиб, у хатларни мустақил равишда гуруҳлаш, мактублардан энг муҳим ахборотни ажратиб олиш ва, ҳатто, сизнинг ўрнингизга жавоблар ёзиш қобилиятига эга.

Net Guard

Ушбу дастур дастлаб Android учун дастурий фаервол сифатида яратилган эди. Унинг ёрдамида сизда ўрнатилган барча дастурлар учун рухсатлар ва тармоқдаги хатти-ҳаракат қоидаларини икир-чикиригача созлаб қўйиш мумкин.

Quote

Quote — RSS форматида янгиликлар ўқиш учун дастур. У Feedly ва Inoreader сервислари учун мобиль клиентдир. У мақолаларнинг тўлиқ матнини тортиб олиш, уларни рекламалардан тозалаш ва ўқиш учун энг қулай кўринишда акс эттиришга қодир.

Words

Бу инглизча сўзларни ўрганиш учун дастур бўлиб, унда 330 та дарсга бўлинган 8000 дан ортиқ сўз таклиф қилинади. Ўзига хос машқлар жараённи осон ва қизиқарли қилади.

Google Тақвим

Дастурга апрелда бир йўла иккита янгиланма киритилди. Биринчиси эслатмалар бўлса, иккинчиси ўз олдингизга мақсад қўйиб, унга эришиш учун вақт топишда ёрдам беради.

Chrooma Keyboard

Android учун мўлжалланган клавиатурада турли тиллар қўллаб-қувватланади, ёруғлик кам бўлган шароитда тунги режимга автоматик тарзда ўтилади ва бошқа бир қанча оригинал функциялардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Moosic

Android учун янги мусиқий плеер орқали «ВKонтакте» мусиқий тўпламига бевосита кириш имконияти тақдим этилади. У ушбу ижтимоий тармоққа эгалик қилувчи Mail.Ru Group компанияси томонидан чиқарилган.

Английсий 4 You

Ушбу мобиль дастур инглиз тилини бошидан ўрганмоқчи ёки ўз билимларини чуқурлаштириш истагида бўлган кишилар учун мўлжалланган. У бутун инглиз тили курсини қамраб олиш ўрнига, баъзи соҳаларгагина эътибор қаратади.

Puffin Browser

Веб-саҳифаларни акс эттиришда яхши тезлик кўрсатишдан ташқари, ушбу браузер Adobe Flash’ни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, ўз «булут»ида файлларни сақлайди, видео ва ўйинлар учун алоҳида театр режимига ва бошқа қатор қўшимча функцияларга эга.

Giphy

Бу дастур смартфон ёки планшет орқали Giphy сайти каталогидан ҳар қандай GIF-расмларни бир лаҳзадаёқ қидириб топиш имконини беради. Шундан сўнг, уларни ўз қурилмангизда сақлаш, ижтимоий тармоқларда бўлишиш ёки электрон почта орқали юбориш мумкин.

Манба: Daryo.uz