Android учун Clubhouse: чиқиш вақти ва скриншоти

  •   DiMaX
  •  479
  •  15.04.2021 12:10

Android учун Clubhouse: чиқиш вақти ва скриншоти

2021 йил бошидан трендга чиққан Clubhouse ижтимоий тармоғидан хабарингиз бор – унда фақат овозли хабарлар орқали мулоқот қилинади. Яқиндагина унда фойдаланувчилар пул ишлаб олиши мумкин бўлган функция жорий этилган эди.

ЎҚИНГ: Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Мазкур тармоқ клиенти расман фақатгина iOS тизими учун тақдим этилган, лекин Android-қурилмаларга мўлжалланган норасмий иловаси ҳам чиққан. Android тизимли гаджетларга мўлжалланган Clubhouse расмий иловаси ҳам тайёрланаётгани ҳақида миш-мишлар юради. Бу гапларнинг тасдиғини, яъни тайёрланаётган илованинг скриншотини тармоқ дастурчиси эълон қилди:

Морган Эветтс исмли инсайдер эса мазкур дастурнинг релизи тахминан май ойида бўлиб ўтишини ёзган:

Таъкидлаш керакки, Clubhouse клиенти фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини бошқаларга бермайдиган ўнта илова рўйхатига кирган.

ЎҚИНГ: Ушбу илова сизда ҳам бўлса, уни ҳозироқ ўчириб ташланг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!