Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

  •   DiMaX
  •  2444
  •  08.11.2017 11:50

Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Хавфсизлик тизимлари тақдим этувчи Россиядаги «Вокорд» компанияси ўзининг юзни таниш тизимини яратди. Бу хусусда компаниянинг сайтида маълумот эълон қилинган.

Хабарга кўра, VOCORD Android SDK деб номланувчи ушбу тизим асосида фақат дастурий таъминот ётади. Яъни, унинг ишлаши учун, «юбилей айфони»даги Face ID каби алоҳида датчиклар ва камералар тўплами талаб этилмайди.

ЎҚИНГ: "Face ID"га эга илк андроид -- Vivo X20 тақдим қилинди

«Вокорд» компаниясининг маҳсулоти аллақачон NIST ва MegaFace тестларидан ўтган ва, юзни таниш аниқлигининг юқорилиги сабабли, дунёда энг яхшиси, деб тан олинган. Янги тизимнинг соддалиги ва арзонлиги уни нафақат Android тизими бошқаруви остида ишловчи мобил электроника қурилмаларига, балки банкоматларга, тўлов терминалларига ва ташкилотлардаги назорат-ўтиш тизимларига ҳам жорий этиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфонда iPhone X’дагидек Face ID’ни фаоллаштирамиз!

VOCORD Android SDK яратувчилари унинг бир жиҳатига урғу беришмоқда – мазкур маҳсулотнинг барқарор ишлаши учун интернетга уланишнинг асло кераги йўқ. Фойдаланувчининг юзини таниш учун амалга ошириладиган барча ҳаракатлар қурилманинг ўзидагина амалга оширилади. Интернетга уланиш эса биометрик маълумотларни янгилаш учунгина керак бўлиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!