Android учун энг тезкор браузер танлаймиз

  •   DiMaX
  •  4348
  •  26.12.2017 17:43

Android учун энг тезкор браузер танлаймиз

Мобил браузерлар кўп, аммо уларнинг ҳаммасини ҳам яхши, деб бўлмайди. Биз умуман ишлатиб кўрмаган браузерларни қўятуринг-да, энг кенг оммалашганлари орасида қай бири энг тезкор, сизнингча?

ЎҚИНГ: Android учун «Яндекс» браузерининг енгил версияси чиқди

Кўпчилик бу борада Google тақдим этган ечим – Chrome браузерини энг тезкор, деб ҳисоблайди. Аммо амалда – иловаларни ўзаро таққослаб синаб кўрилганида, унақа эмаслиги маълум бўлади.

Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида PhoneArena нашри мутахассислари тажриба ўтказиб, мобил браузерларнинг тезлигини солиштириб кўришди. Ўзаро қиёслаш учун энг оммабоп бўлган Google Chrome, Samsung Browser, Firefox ва Microsoft Edge браузерларини танлашди. Уларни Android тизимида ишловчи энг етакчи смартфон – Galaxy Note 8 флагманига ўрнатишди ва турли тест сервисларида синаб кўришди.

ЎҚИНГ: Android-қурилмаларда интернет-трафикни тежаш йўллари

Веб-иловаларнинг сўровга жавоб бериш тезлигини баҳоловчи Speedometer тестида Chrome энг юқори – 41,62 балл, Firefox эса энг паст – 19 балл тўплади. Кейин эса мутахассислар илғор веб-иловаларнинг самарадорлигини текширишда қўлланувчи JetStream бенчмаркига мурожаат этишди. Унда биринчилик 68,428 балл билан Samsung Browser’га насиб этди, энг охирги ўринда – яна Firefox. Сўнгра MotionMark сервисида SVG, HTML5 канваси, каскад услублари учун графика тести ўтказилди – бунда Microsoft Edge етакчи, Firefox эса сўнгги поғоналарни банд этишди. Ва ниҳоят Basemark Web 3.0 тестида Edge браузери 212 балл билан яққол ғолиб бўлди, Samsung Browser эса энг ортда қолди.

Мана, юқоридаги тўртта тестда мобил браузерлар тўплаган балларни қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин:

Шулардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир браузернинг ўртача баллини аниқлаб, шу бўйича уларнинг умумий натижаларини чиқарсак:

  • Samsung Browser 6.2 – 66,5 балл;
  • Google Chrome 63 – 97,43 балл;
  • Firefox 57 – 63,8 балл;
  • Microsoft Edge – 103,64 балл.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, Android операцион тизими учун энг тезкор браузер Microsoft Edge бўлиб чиқди. Мазкур илова Google Play каталогидан мана бу ҳавола орқали юклаб олиб, синаб кўриш мумкин.

ЭСЛАТМА: Ўзбекистон ҳудудида ҳозирча мазкур браузерни юклаб олиш имкони йўқ, шу боис, уни ўрнатишнинг қуйидаги қўшимча усулидан фойдаланишингиз мумкин:

APK файлларини чекловларсиз кўчириб оламиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.