Android учун энг яхши 15 та фитнес илова

Android учун энг яхши 15 та фитнес илова

Соғлом турмуш тарзида танани бир меёрда ушлаб туриш ва уни жисмонан ривожлантириш учун доимо жисмоний машқлар бажариш зарур. Бу семириб кетиш, қон босимининг ошиши каби вазиятларнинг олдини олиб, мускулларнинг ривожланиши ва чиниқишни оширади. Агар ўзингиз фитнес билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, бир қанча фитнес иловалари сизга ёрдам бера олади.

ЎҚИНГ: Ўз соғлигингизга беэътибор эмасмисиз? Унда, сиз учун муҳим бўлган 10 та илова билан танишинг!

Бу турдаги иловалар жуда ҳам такомиллашиб боряпти, десак муболаға бўлмайди. Бироқ фитнес иловаларининг аксарияти  пуллик ва бироз қиммат туюлади. Қуйида энг яхши фитнес иловалари билан танишамиз.

  1. Google Fit
  2. Runtastic apps
  3. MyFitnessPal
  4. Leap Fitness workout apps
  5. Sworkit
  6. You Are Your Own Gym
  7. JEFIT Workout Tracker
  8. Stronglifts 5×5
  9. Workit
  10. Nike Run Club
  11. Runkeeper
  12. Zombies, Run!
  13. FitNotes
  14. Strong Exercise Gym Log
  15. Фитнес трекерлари

Google Fit

Нархи: Бепул

Google Fit оддийроқ танлов бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ иловада кўплаб сервислар мавжуд ва улардан фойдаланиш мутлақо текин. Илова фойдаланувчиси машғулотлар давомийлиги ва балли тизим ёрдамида жисмоний фаолиятини кузатиши мумкин. Иловада, шунингдек, машқларни режалаш,  маслаҳатлар бўлими ҳамда Runkeeper, Strava, MyFitnessPal каби турли хил бошқа иловалар билан интеграция мавжуд.

Илова ҳатто Wear OS смарт соатлар ва Xiaomi Mi Bands каби баъзи қўшимча қурилмаларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Google Fit бошқа бепул иловаларга қараганда кўп қиррали ва бир неча иловалар билан интеграллаша олади. Шунинг учун бепул иловалар орасида Google Fit'ни яхши тонлов десак бўлади.

Юклаб олиш 

Runtastic apps (Adidas томонидан ишлаб чиқилган)

Нархи: Бепул/9.99 доллар ойига/49.99 доллар йилига

Эрталаб югуришни хуш кўрадиганлар учун ушбу илова жуда қўл келади. Иловани ишлаб чиқарувчилар яқин йиллар ичида дастурни янада бойитишга ҳаракат қилдилар. Ҳозирда Runtastic сув ичишни эслатувчи функция, машқларни режалаштириш фунцияси ва соғлом овқатланиш рецептларини бериб борувчи функциясини тақдим этади. Шунингдек, иловада яккалик машқлар бериб бориш ва уйқуни қайд қилиб бориш функцияси ҳамда таймер мавжуд. Баъзи имкониятлардан фойдаланиш бепул, баъзилари учун бир марталик тўлов ёки йиллик/ойлик тўловларини амалга ошириш керак бўлади. Иловада кўплаб фитнес функциялари мавжуд.

Юклаб олиш

MyFitnessPal

Нархи: Бепул /9.99 доллар ойига/ 49.99 доллар йилига

MyFitnessPal энг оммалашган фитнес иловалардан бири. Дастур бир қанча қурилмалар билан ишлай олади. Илова жисмоний машқлар ва кунлик қадамлар сонини қайд қилиб боради. Иловадан фойдаланиш бир ойига 9.99 доллар туради. Лекин бу нархга бундай интеграллашган ва кўп функцияга эга бўлган иловани топиш бироз мушкул.

Юклаб олиш

Leap Fitness workout apps

Нархи: Бепул / 2.99 доллар

Leap Fitness иловасининг яратувчиси Google Play'да бир неча фитнес иловаларини яратган. Уларнинг барчаси кунлик машқларни қайд этиб боради. Home Workout номли асосий илова асосан уйда шуғулланмоқчи бўлганлар учун қўл келади. Шунингдек, ортиқча вазндан қутилишга ҳам ёрдам беувчи илова бўлиб, унда 30 кунлик югуриш, бадантарбия каби оддий машқлар тўплами мавжуд. Илова қолган дастурлар қараганда арзонроқ ва унга обуна бўлиш шарт эмас.

Юклаб олиш

Sworkit

Нархи: Бепул/29.99 доллар ҳар 3 ойда/79.99 доллар бир йилга.

Яна бир яхши фитнес иловалардан бири бу Sworkit. Иловада машқларни режалаш ва уларни қайд қилиб бориш имконияти яратилган. Машқларни кунлик ёки ҳафталик жадвалда бажариш мумкин. Иловада бир неча машқларнинг усуллари ва турлари мавжуд. Нархи бироз қимматроқ, лекин илова кўп функциявийлиги сабаб ўз нархига арзийди.

Юклаб олиш

You Are Your Own Gym

Нархи: 4.99 доллар

Уйда шуғулланиш учун қулай бўлган ушбу илова турли хил функцияларга эга. Илова фойдаланувчига турли хил категорияларда 200 дан ошиқ машқларни таклиф этади. Машқлар видео орқали намойиш этилади. Камчиликлари ҳақида гап борса, илова бироз эскирган ва унинг интерфейси бироз тушунарсиз. Бироқ ундан фойдаланиш қолган иловаларга қараганда арзонроқ.

Юклаб олиш

JEFIT Workout Tracker

Нархи: Бепул/6.99 доллар ойига /39.99 доллар йилига

JEFIT машқларни ўргатилувчи ва уларни қайд қилиб борадиган илова. Илова асосан бодибюлдинг билан шуғулланувчиларга мос келади. Унинг базасида 1,300 дан ортиқ машқ турлари мавжуд. Шунингдек, иловада машқларни режалаш имконияти ҳам яратилган.

Юклаб олиш

ЎҚИНГ: Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

Stronglifts 5×5

Нархи: Бепул/ 9.99 доллар уч ойга / 19.99 доллар йилига

Stronglifts - бу оғир этлетиканинг 5×5 услубига эга бўлган яхши машқлар тўпламларини таклиф қилувчи дастур. Иловада тартибланган машқ жадвали мавжуд. Фойдаланувчи бир ҳафтада 3 марта 45 дақиқа машқлар билан шуғулланади. Бундан ташқари, илова машқларни қайд этиб бориш функцияси, графикларга эга ва  Wear OS'ни қўллаб-қувватлайди. Барча машқлар оғир атлетикадаги оммалашган услублар ҳисобланади. Қолган иловаларга қараганда Stronglifts'га обуна бўлиш арзонроқ. Баъзи машқлар тўплами эса бепул.

Юклаб олиш

Workit

Нархи: Бепул / 4.99 доллар

Workit иловаси машқлар трекери бўлиб, бошқа иловалардан фарқи фойдаланувчи ўзи хоҳлаган машқларини иловага қўша олади. Шунингдек, кунлик машқлар жадвалини ҳам яратиш мумкин. Дастур барча машқларни қайд этиб боради. Илованинг премиум версиясида тана массаси индекси калькулятори бўлиб, фойдаланувчи ютуқ ва камчиликларини ёзиб боради.

Юклаб олиш

Nike Run Club

Нархи: Бепул

Nike Run Club яна бир ажойиб иловалардан бири. Илова орқали фойдаланувчи ўзининг югуриш статистикасини кузатиб бориш ва кунлик тартибини созлаши мумкин. Фойдаланувчининг бажарган машқларини қайд қилиб бориш билан бир қаторда илова унга ютуқлар ва етакчилик рўйхатини кўрсатади боради. Иловадан фойдаланиш мутлақо текин. Оддийликни ва ҳеч қандай тўловларни тўлашни хоҳламаганлар учун ушбу илова мос келади.

Юклаб олиш

Runkeeper

Нарх: Бепул/9.99 доллар ойига / 39.99 доллар йилига

Runkeeper энг оммалашган югуриш иловаси бўлиб Runtastic иловасининг асосий рақобатдоши. Дастур фойдаланувчинг қаерда, қанча масофа югурганини қайд этиб боради. Иловада харита мавжуд бўлиб, фойдаланувчи олдиндан югуриш манзилини танлаб олиши мумкин. Zombies, Run! иловасига ўхшаб Runkeeper фойдаланувчига интервал машғулотлар ва рағбатлантирувчи хабарлар жўнатиб боради. Қолган иловаларга қараганда Runkeeper бироз қимматроқ. Лекин иловада кўплаб функциялар мавжуд.

Юклаб олиш

Zombies, Run!

Нарх: Бепул/ 3.99 доллар ойига /24.99 доллар йилига

Zombies, Run! - бу қизиқарли иловалардан бири бўлиб, югуришга ундайдиган қизиқарли ҳикоялар бериб боради. Фойдаланувчи қанчалик кўп югурса, шунча кўп ҳикоянинг қисмларига эга бўлади. Илова фитнес машқларини ҳам таклиф этади. Илованинг про версияси турли хил ўйин режимида 300 дан ортиқ топшириқ беради.

Юклаб олиш

FitNotes

Нарх: Бепул/4.99 доллар

FitNotes ҳам фитнес машқларини мониторинг қилувчи илова ҳисобланади. Илова оффлайн режимида ишлайди ва рўйҳатдан ўтишни талаб қилмайди. Илова кардио ва чиниқиш машқларини бериб боради. Бундан ташқари, машқларни режалаштириш учун тақвим ҳам иловадан ўрин олган. Илова фойдаланувчи интерфейси жуда қулай. Ҳатто маълумотларни Dropbox ва Google Drive каби булутли хотираларга юклаш имкони бор.

Юклаб олиш

Strong Exercise Gym Log

Нархи: Бепул / 4.99 доллар ойига/ $29.99 доллар йилига / $99.00 бир умрга

Strong Exercise Gym иловаси фитнес ва машқлар рационини қайд этиб боради. Дастур 5×5 каби турли хил кунлик рационларни фойдаланувчига тақдим қилади. Шунингдек, фойдаланувчи қандай ютуққа эришганини илова қайди ёки тарихидан билиб олиши мумкин. Илова асосан кардио ва чиниқиш машқларини бериб боради. Иловага бир марталик тўлов қилиш билан ундан бутун умр фойдаланиш мумкин. Илованинг бепул функциялари ҳам бор.

Юклаб олиш

Фитнес трекерлари

Нархи: Бепул/пуллик функциялари ҳам мавжуд

Xiaomi, Fitbit, Garman брендларининг бир неча турдаги фитнес трекерлари бор. Фитнес трекерлари қадамлар сонини қайд этиб бориш, қанча масофа босиб ўтилганлигини ҳисоблаб бориш, фаол ҳаракатлар вақтини қайд этиш ва юрак уриш тезлигини ўлчаш каби вазифаларни бажаради. Бундан ташқари, бу турдаги иловалар ақлли соатларда ҳам ишлайди. Тўғри, бундай соатлар қиммат бўлиши мумкин, бироқ трекер иловалардан фойдаланиш одатда бепул бўлади. Ўзингиз ёқтирган фитнес трекерини танлаш учун қуйдаги ҳаволага босинг. ЎҚИНГ: «Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор!» – икки ўзбек боксчиси Instagram’да «жанг» қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!