Android учун қулай файл менежерлари

  •   DiMaX
  •  4192
  •  30.03.2017 14:11

Android учун қулай файл менежерлари

Папка ва файлларни кўриш, улар билан ишлаш Android тизимининг ўзидаги Проводник орқали ҳам амалга оширилади, аммо қўшимча функцияларга эга файл менежерлари барибир қулайроқ. Бугун шулардан энг яхшиларини кўриб чиқамиз.

Total Commander

Android учун энг оммабоп файл менежери! Total Commander энг аввало, фойдаланувчига тизимни созлашга ҳам имкон бериши билан машҳур. Иловага кўплаб тиллар киритилган, рус тили орқали фойдаланиш жуда қулай ва тушунарли.

Total Commander кенг функционалга эга, иккита ойнали режимда ишлай олади, ичида ўз архиватори бор. У яна Android файл тизимига root-ҳуқуқ ҳам тақдим эта олади.

Хусусиятлари:

  • Архивлар билан ишлаш
  • FTP-клиент
  • Root-функцияни қўллаб-қувватлаш
  • Икки панелли интерфейс
  • Медиаижрочи

«ES Проводник»

Мазкур тизим учун энг оддий ва кенг тарқалган файл менежерларидан бири. «ES Проводник» кўплаб оммабоп сервислар билан интеграцияни қўллаб-қувватлайди: Dropbox, Google Drive, OneDrive (SkyDrive), Яндекс.Диск ва ҳоказо.

Дастурнинг ичида стандарт функцияларнинг кенг тўплами тақдим этилган: медиафайлларни гуруҳлаш, суратларнинг олдиндан кўрсатилиши, архивлар билан ишлаш… Булардан ташқари, «ES Проводник» қурилмангиз тезкор хотирасининг жорий ҳолатини мониторинг қилиш, кэшни тозалаш ва иловаларнинг автоматик ишга туширилишини назорат этиш каби функцияларга эга «Топшириқлар диспетчери» модулига ҳам эга.

Хусусиятлари:

  • Архивлар билан ишлаш
  • FTP-клиент
  • Root-функцияни қўллаб-қувватлаш
  • «Топшириқлар диспетчери» модули
  • Масофавий файллар менежери
  • Иловалар маъмури

File Manager (File Explorer)

Asus томонидан ишлаб чиқилган қизиқарли файл менежери. Гарчи ZenUI график қобиғини тарғиб этса-да, Android операцион тизимига эга исталган смартфонда бемалол ишлайди. File Manager’нинг стандарт функциялар тўплами ихчам ва ёқимли интерфейсга жойланган.

File Manager файлларни сиқиб, дискдаги жойни тежай олади ва мультимедиа маълумотларини кўп оқимли тарзда узата билади. У файлларни нусхалаш, кўчириш, қайта номлаш, ўчириш каби функцияларни бажаради, яна локал тармоқ билан ҳам ишлай олади.

Хусусиятлари:

  • Архивлар билан ишлаш
  • Файлларни қулай кўриш
  • Локал тармоқ файлларига кириш
  • Кўп оқимли мультимедиа маълумотларини узатиш

«Файловый менежер +»

Android учун яна битта сифатли файллар менежери, у Total Comander’дан фақат биттагина жиҳатига кўра қолишади – икки ойнали режими йўқ. Файлларни қулай кўришдан ташқари, «Файловый менежер +» аудио ва видео файлларнинг ижросини ҳам бошқара олади, ҳужжатлар ва дастурий жараёнлар билан ишлай билади.

Android-қурилмаларнинг тажрибали фойдаланувчилари ўз компьютерларидаги файлларни смартфондан туриб бошқаришлари мумкин, чунки мазкур илова FTP орқали улана олади!

Хусусиятлари:

  • Архивлар билан ишлаш
  • FTP-клиент
  • Компьютерга уланиш
  • Медиаижрочи
  • Уланган қурилмаларнинг файлларини бошқариш

Solid Explorer

Функционал имкониятлари кенглигидан ташқари, Solid Explorer файлларни шифрлаш режимини ҳам таклиф этади – бу унинг асосий устунлигидир. Умумий кўринишдан айрим файлларни яшириш, кераклиларига пароль қўйиш имкониятлари мавжуд.

Solid Explorer файллар менежери майда-чуйдаларигача ўйлаб ишланган илова. У оддий фойдаланувчилар қатори, мутахассисларнинг ҳам талабларини қондира олади.

Хусусиятлари:

  • Файлларни шифрлаш
  • Архивлар билан ишлаш
  • FTP-клиент
  • икки панелли интерфейс
  • Медиаижрочи
Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!