Android учун Telegram 4.6 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  3068
  •  09.12.2017 11:44

Android учун Telegram 4.6 талқинигача янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Мазкур оммабоп мессенжернинг Android операцион тизими учун ишлаб чиқилган иловаси бугун 4.6 версиясига қадар янгиланди. Бу хусусда мессенжердаги Telegram News канали хабар берган.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Telegram’да қидириш осонлашди

Ушбу янгиланиш билан «яшил роботчали» қурилмалар фойдаланувчиларига қуйидаги қўшимча имкониятлар тақдим этилган:

  1. Медиа-файлларнинг автоматик сақланиши ҳамда кирувчи хабарлардаги фотосуратларни сақлаб қўйиш учун янги, кенгайтирилган созламалар мавжуд.
  2. Instagram’даги постлар ҳамда Twitter’даги твитларда бир нечта фотосуратли бўлса, уларни ҳавола орқали дастлабки кўришда альбом сифатида акс эттирилади.
  3. Мессенжердаги оммавий каналлар ҳамда гуруҳлардаги хабарлар учун ички HTML-виджет тақдим этилган.
  4. Махфий чатлар энди альбомларни ҳам қўллаб-қувватлайди.
  5. Илованинг ишга тушиш ва умуман ишлаш тезлиги сезиларли даражада оширилган.
  6. MTProto 2.0 протоколи қўллаб-қувватланади.
  7. Бошқа яхшилаш ва тузатишлар тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Telegram’даги энг зўр каналлар-6: фан ва технологияларга қизиқувчилар учун!

Яна бир муҳим янгилик: Telegram Android 4.6 талқинининг чиқиш кодлари тақдим қилинган. Дастурчилар уларни мана бу манзилдан олиб фойдаланишлари мумкин.

Android-қурилмалар эгалари мазкур иловани ушбу ҳавола орқали юклаб ёки янгилаб олишлари мумкин.

 Хўш, севимли мессенжернинг янги  имкониятларидан фойдаланамизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!