Android учун Telegram X янгиланди – энди уни ўзбек тилига ўгирсангиз ҳам бўлади!

  •   DiMaX
  •  1446
  •  17.10.2018 16:07

Android учун Telegram X янгиланди – энди уни ўзбек тилига ўгирсангиз ҳам бўлади!

Юртимизда энг оммабоплар мессенжернинг янгича – Swift дастурлаш тилида ёзилган Telegram X клиенти ҳам кенг тарқалаётир. Унинг Android тизимли қурилмаларга мўлжаллаб чиқарилган иловаси барқарор 0.21.1.1009 талқинига қадар янгиланди.

ЎҚИНГ: iOS учун Telegram X иловаси янгиланди: vCard, «3D touch» ва бошқа имкониятлар!

Мазкур талқинда «яшил роботчали» қурилмалар эгалари учун бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган. Мана улардан асосийлари:

  1. Илова энди Android Pie тизимини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
  2. Айрим клавиатура иловаларидан турли медиафайллар (gif-анимациялар, стикерлар ва бошқа) юборса бўлади.
  3. Матн ўлчамини созлаш имкониятлари кенгайтирилган.
  4. Қурилманинг асосий жилдидан файллар юбориш имкони бор, фақат бунинг учун Root ҳуқуқи керак.
  5. Илова энди HTTP-прокси билан ишлай олади.
  6. Гуруҳлар/каналларнинг тавсифларини ҳамда уларга инвайт-ҳаволаларни тезкор таҳрирлаш имкони бор.
  7. Таржимонлар учун кўпроқ тиллар ва жиҳозлар тақдим этилган. Жумладан, энди Telegram X иловасининг интерфейсини ўзбек тилига ўгириш имкони ҳам бор, таржима платформасига ушбу ҳавола орқали ўтилади.

Telegram X иловасини Google Play каталогидан мана бу ҳавола ёрдамида юклаб (ёки янгилаб) олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да матнларни турли форматларда ёзиш усуллари