Android учун Telegram X янгиланди – энди уни ўзбек тилига ўгирсангиз ҳам бўлади!
Юртимизда энг оммабоплар мессенжернинг янгича – Swift дастурлаш тилида ёзилган Telegram X клиенти ҳам кенг тарқалаётир. Унинг Android тизимли қурилмаларга мўлжаллаб чиқарилган иловаси барқарор 0.21.1.1009 талқинига қадар янгиланди.
ЎҚИНГ: iOS учун Telegram X иловаси янгиланди: vCard, «3D touch» ва бошқа имкониятлар!
Мазкур талқинда «яшил роботчали» қурилмалар эгалари учун бир қатор янги имкониятлар тақдим этилган. Мана улардан асосийлари:
- Илова энди Android Pie тизимини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
- Айрим клавиатура иловаларидан турли медиафайллар (gif-анимациялар, стикерлар ва бошқа) юборса бўлади.
- Матн ўлчамини созлаш имкониятлари кенгайтирилган.
- Қурилманинг асосий жилдидан файллар юбориш имкони бор, фақат бунинг учун Root ҳуқуқи керак.
- Илова энди HTTP-прокси билан ишлай олади.
- Гуруҳлар/каналларнинг тавсифларини ҳамда уларга инвайт-ҳаволаларни тезкор таҳрирлаш имкони бор.
- Таржимонлар учун кўпроқ тиллар ва жиҳозлар тақдим этилган. Жумладан, энди Telegram X иловасининг интерфейсини ўзбек тилига ўгириш имкони ҳам бор, таржима платформасига ушбу ҳавола орқали ўтилади.
Telegram X иловасини Google Play каталогидан мана бу ҳавола ёрдамида юклаб (ёки янгилаб) олиш мумкин.
ЎҚИНГ: Telegram’да матнларни турли форматларда ёзиш усуллари