Android учун Telegram X янгиланди, имкониятлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  2219
  •  27.03.2018 16:31

Android учун Telegram X янгиланди, имкониятлар билан танишинг!

Энг оммабоп мессенжерлардан бўлмиш Telegram’нинг TDLib (Telegram Database Library) асосида яратилган тезкор Telegram X иловаси ҳам янгиланишда давом этмоқда. Ушбу клиент 0.20.6.899 BETA талқинига қадар янгиланди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Android учун русча Telegram X’ни юклаб олинг!

Telegram X’нинг янги бета-талқинида «яшил роботчали» смартфон эгалари учун қуйидаги имкониятлар тақдим этилган:

  1. Бу илова энди мульти-аккаунтларни қўллаб-қувватлайди – унга чексиз бир нечта аккаунт қўшиб ишлатишингиз мумкин.
  2. Мессенжер реал вақт режимидаги жойлашувни аниқлай олади, айни пайтда турган жойингиз ҳақидаги маълумотни суҳбатдошингизга юбора оласиз.
  3. Интерфейснинг бир нечта янги мавзулари тақдим этилган.
  4. Турли аккаунтлар учун турли мавзуларни қўллаб-қувватлайди.
  5. Ёзишмалар ва каналлар учун Plain / Bubble режимлари орасида ўтиш имкони бор.
  6. Мустаҳкамлаб (ёзишмалар рўйхатининг бошига бириктириб) қўйилган чатларни саралаш, ўрнини алмаштириш мумкин.
  7. Агар бирор хабарда медиа-файл келса, у ҳақдаги билдиришноманинг ўзидаёқ уни кўрсатади.
  8. Сақланган хабарлардан бошланғич чатга ўтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

  1. Айни пайтда фаол бўлмай турган аккаунт устига босиб турилса, унинг чатлари рўйхатини кўрсатади.
  2. Анимациялар яхшиланган.
  3. Эмодзига кўра стикерларни таклиф этади.
  4. Энди ўқилмаган хабарлар илова ҳисоблагичининг белгисида акс этади.
  5. Маъмурлар гуруҳдаги бириктирилган хабарни барча учун олиб ташламасдан, фақат ўзлари учун ёпиб қўя оладилар.
  6. Сарлавҳалар бўйича глобал қидириш имкони бор.
  7. Telegram қўнғироғининг қувват индикатори қўшилган.
  8. Бошқа кўплаб яхшилаш ва тузатишлар амалга оширилган.

Ушбу бета-талқиндаги мессенжерни юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: UzCard барча пластик карта эгаларини Telegram’даги фирибгарликдан огоҳлантирмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.