Android учун Telegram X янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  2133
  •  25.01.2018 07:04

Android учун Telegram X янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

Дастлаб Apple қурилмалари учун Telegram X, кейинроқ эса Android-девайслар учун Challegram иловалари тақдим этилган эди. Куни кеча эса Challegram янгиланиб, номи ҳам «Telegram X»га ўзгарганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Android учун ҳам Telegram X тақдим этилди!

Буни қарангки, Telegram X’нинг ўзи каби, унинг ишлаб чиқувчилари ҳам тезкор экан – дарҳол илованинг янги талқинини тақдим этишди! Айни дамда мазкур мессенжернинг Android-клиенти 0.20.4.749 версиясигача янгиланган.

Telegram X’нинг мазкур талқинида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилган:

  1. Тўлиқ юкланиб улгурмаган аудиофайлларнинг ижро нуқтасини суриш (перемотка) яхшиланган.
  2. Жорий овозли хабарда ҳам перемотка қилиш мумкин.
  3. Овозли хабарларнинг тинглаш индикатори қўшилган.
  4. Чатдаги нарсаларни улашиш давомида қидирувда юз берадиган кутилмаган узилишлар бартараф этилган.
  5. Айрим сценарийларда лойиҳани сақлаш тўғриланган.
  6. Оригинал клиентдаги каби, emoji’ларни қидириш функцияси қўшилган: номини ёза бошлашингиз билан илова сизга вариантларни таклиф этади.
  7. Биринчи ишга тушириш жараёни яхшиланган.
  8. Кўплаб бошқа яхшилашлар амалга оширилган.

Ўзининг Android-гаджетида тезкор Telegram X мессенжерини синаб кўрмоқчи бўлганлар уни ўрнатиш учун, ўрнатганлар эса янгилаш учун мана бу ҳавола орқали Google Play каталогига ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram X’нинг оддий Telegram’дан фарқи нималарда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!