Android ва iOS учун Telegram 5.4 тақдим этилди: янги имкониятлардан баҳра олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1370
  •  27.02.2019 17:32

Android ва iOS учун Telegram 5.4 тақдим этилди: янги имкониятлардан баҳра олинг! (+видео)

Telegram сервиси ўзининг ҳар иккала мобил платформага мўлжалланган иловаларини 5.4-версияга қадар янгилади. Мессенжер бир қатор янги функцияларга эга бўлди, шунингдек, Android-клиентда аввалдан мавжуд айрим имкониятлар iOS-гаджетлар учун ҳам жорий этилди.

ЎҚИНГ: Telegram'да сиз учун фойдали ботлар

Telegram 5.4 талқинида қуйидаги янгиликлар жорий этилди:

1. Видеороликларнинг автоматик ишга тушиши йўлга қўйилди. Чатда улар дастлаб овозсиз тарзда ижро этила бошлайди, товушини чиқариш учун эса смартфондаги овозни кўтариш тугмачасига босасиз.

2. Илованинг созламаларида файллар, тасвирлар ва видеоларнинг автоматик юкланишини батафсил созлаш имкони пайдо бўлди. Энди уларни ҳажмига қараб, шунингдек, айни пайтда мобил интернетдан ёки Wi-Fi тармоғидан кираётганингиздан келиб чиқиб созлаб қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram'нинг кўпчилик билмайдиган сирлари

3. Мессенжернинг Android-иловасига 2017 йилиёқ жорий этилган функция – битта клиентда бир нечта аккаунт ишга тушириш имконияти, ниҳоят, унинг iOS талқинига ҳам етиб келди. Энди унга учтагача профил қўшиш мумкин, уларнинг биридан бошқасига ўтиш учун эса пастки менюдаги профил тугмачасига босиш керак. Ҳар бир аккаунтдан билдиришномалар келади.

Android ҳамда iOS иловаларида аккаунтдан чиқишда, муқобил вариантли меню пайдо бўлади. Яъни, сервис бунда сизга бошқа фойдаланувчи қўшиш, иловани очишга парол қўйиш, кэшни тозалаш, аккаунт боғланган телефон рақамини алмаштириш ёки хизмат кўрсатиш маркази билан боғланиш таклиф этилади.

 

Қуйидаги видеода булар яққол кўрсатиб берилган:

Шу каби функциялардан баҳраманд бўлиш учун, Telegram 5.4 талқинидаги иловани iOS тизимли гаджетлар эгалари мана бу, Android-девайслар соҳиблари эса мана бу ҳаволалар орқали янгилаб (ёки ўрнатиб) ўрнатиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да пул топишни истайсизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.