Android’да аввалдан бўлган YouTube функцияси, ниҳоят, iPhone ва iPad’ларга ҳам етиб келди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  317
  •  29.08.2020 12:07

Android’да аввалдан бўлган YouTube функцияси, ниҳоят, iPhone ва iPad’ларга ҳам етиб келди! (+видео)

Кўпинча битта илованинг турли операцион тизимларга мўлжалланган версиялари дизайн ва функционалига кўра ўзаро фарқ қилади. YouTube борасида ҳам шунақа: унинг Android-қурилмаларга мўлжалланган клиентида мавжуд бўлган бир функция «тишланган олмали» гаджетлар эгаларига эндигина тақдим этиляпти.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?

Аввалроқ тақдим этилган янги – iOS 14 операцион тизим талқинигача янгиланадиган айфонлар рўйхатини аллақачон эълон қилганмиз. Ундаги янги имкониятлардан бири «расм ичида расм» (Picture in Picture) режимидир. Билсангиз керак – у видеони бошқа илова устида кичик ойна шаклида томоша қилиш имконини беради.

Ушбу функция эълон қилингач, фойдаланувчилар унинг YouTube иловасида қандай йўлга қўйилганига қизиқа бошлашди. Зеро, энг оммабоп видеохостинг Android учун тақдим этган иловада бундай имконият аввалдан мавжуд. Лекин ундан фойдаланиш учун роликлардан рекламани олиб ташловчи YouTube Premium пулли обунасини расмийлаштириш талаб этилади.

ЎҚИНГ: YouTube’дан рекламаларни олиб ташлашнинг ўта осон йўли топилди!

Кишиларнинг ижтимоий тармоқларда хабар қилишларича, Google компанияси iOS ҳамда iPadOS учун YouTube иловасига ҳам «расм ичида расм» функциясини қўша бошлаган.

Ҳозирда у кам сонли фойдаланувчиларга тақдим этилган ва фақатгина онлайн-трансляцияларда ишлайди. Яъни, бу ҳолатни мазкур функциянинг синовдан ўтказилиши дея баҳолаш мумкин.

Маълумотларга кўра, Android-девайсларда бўлгани каби, айфон ва айпадларда ҳам «расм ичида расм» функцияси фақат YouTube Premium пулли обунаси билан ишлайдиган бўлади.

ЎҚИНГ: YouTube’даги янги қулайликдан энди сиз ҳам фойдалана оласиз! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!