Android’да кенг имкониятлар учун дастурчи менюсини фаоллаштирамиз

  •   DiMaX
  •  2981
  •  03.01.2020 14:46

Android’да кенг имкониятлар учун дастурчи менюсини фаоллаштирамиз

Google’нинг мобил операцион тизими жуда кўп сонли созламаларга эга, аммо улардан айримлари оддий фойдаланувчининг «қўли етмайдиган» жойга яширилган. Улардан фойдаланиш учун смартфон ёки планшетда дастурчи режимини фаоллаштириш лозим.

ЎҚИНГ: Android-қурилмалар эгаларига хушхабар бор!

Гарчи бу режим асосан дастурчиларга мўлжалланган созламаларни ўз ичига олган бўлса-да, уларнинг кўпчилигини оддий фойдаланувчилар ҳам қўллашлари мумкин. Уларни смартфон созламаларида акс эттириш учун уч қадамли оддий ҳаракатни амалга ошириш кифоя:

  1. Android-қурилмангиздаги созламалар – «Настройки»ни очиб, «О телефоне» бўлимига ўтинг.
  2. Энг охирига тушиб, «Номер сборки» (аксарият Xiaomi смартфонларида – «Версия MIUI») қаторини топинг.
  3. Унинг устига кетма-кет етти марта тез-тез босинг.

Шунда сиз энди дастурчи (разработчик) бўлганингиз ҳақида билдиришнома экранга чиқади; созламалар менюсида эса тегишли бўлим пайдо бўлади.

Дастурчилар менюси сизга смартфонингизни бошқариш учун қўшимча имкониятлар тақдим этади. Жумладан, қурилманинг модели ва Android версиясига боғлиқ ҳолда, қуйидагиларни амалга ошириш мумкин бўлади:

  1. Файлларни бевосита ташқи хотирага сақлаб олиш.
  2. Кўп ойнали режимни ёқиш.
  3. Қувватланаётган пайти экранни ёқиқ қолдириш.
  4. Тизим анимацияларини тезлаштириш.
  5. Оқ-қора режимга ўтиш.

Шу ва бошқа қўшимча опциялар ҳақида кейинги мақолаларимизда маълумотлар бериб борамиз, бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Исталган смартфонда Android автоматик янгиланишини ўчириб қўйишнинг энг осон иккита йўли

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!