Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

Андроидлар энди ширинликлар номи билан аталмайди

«Google» бундай буён «Android» амалий тизимларини десертлар номи билан атамайди. Мана масалан, охирги версияси шунчаки — «Android 10».

ЎҚИНГ: Android 10 номини Google раҳбари тасодифан «сотиб» қўйди: буниси энди ширин эмас экан!

Шу пайтгача андроидлар ширинликлар номи билан аталиб келинарди: «Gingerbread», «Ice Cream Sandwich», «Jelly Bean», «KitKat», «Lollipop, «Marshmallow», «Nougat», «Pie», яъни ҳар хил печеньелар, музқаймоқлар, шоколадлардан тортиб пироггача.

Android with map

Охирги версияни бир оз муддат «Q» деб аташди, кейин оддийгина «Android 10» қилиб қўйишди.

«Google» компанияси изоҳига кўра, бу ширинликларнинг номлари турли мамлакатларда яшовчи аксарият одамлар учун ҳеч нарсани англатмайди, қайси бири эски-янгилигини ҳам. Бунинг устига инглиззабонлардан бошқалар бу номларни айтишга қийналишади. Қуйидаги видеода Android бренди айни дамгача босиб ўтган йўлини кўриш мумкин:

Компания логотипдаги кичкина робот ва матндаги яшил рангни ҳам ўзгартирди, айтилишича, кўзи яхши ўтмайдиганлар қора рангдаги матнни яхшироқ ўқий олишади.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!