Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1757
  •  11.05.2021 17:32

Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Биз аввалроқ HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ҳамда Honor смартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхатини эълон қилган эдик. Ўтган ойда эса HarmonyOS 2.0 прошивкасини олишга тайёр бўлган 19 та моделдаги гаджетларнинг расмий рўйхати ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: HarmonyOS кутилмаганда Android’дан тезкор ва тежамкор чиқиб қолди! (+«жонли» видео)

Huawei тайёрлаган ушбу операцион тизимни ишлаб чиқишга бошқа хитойлик смартфонсозлар ҳам ёрдам бераётгани, ўз мобил гаджетларини унга мослашлари ҳақида гап-сўзлар анчадан бери бор. Atnarr Tech номли YouTube-канал эса шунинг исботи акс этган видеороликни эълон қилди.

Қуйидаги лавҳада кўришимиз мумкинки, Xiaomi смартфони HarmonyOS 2.0 операцион тизими устига қурилган MIUI график қобиғи билан бемалол ишлаяпти:

Телефонни ёққанда Xiaomi ҳамда MIUI логотиплари, шунингдек «Powered by HarmonyOS» ёзуви экранга чиқади.

Агарда ушбу видео фейк бўлиб чиқмаса, у ҳолда Google ўзининг мобил операцион тизимининг келажаги борасида чўчиса арзийди. Xiaomi аллақачон учинчи рақамли смартфонсоз бўлиб олган ва дунё бўйлаб йилига икки юз миллиондан ошиқ телефон сотяпти. Агарда у ўз смартфонларида Android’дан воз кечиб, HarmonyOS’га ўтадиган бўлса, Google катта бозорни қўлдан чиқаради.

ЎҚИНГ: HarmonyOS фойдаланувчилар учун муҳим иккита жиҳатда Android’дан устун экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.