Android’нинг яна бир «кушанда»сини Facebook тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  959
  •  20.12.2019 15:24

Android’нинг яна бир «кушанда»сини Facebook тайёрлаяпти!

Ҳозирда дунё бўйлаб энг кенг тарқалган мобил операцион тизим, табиийки, Android ҳисобланади; иккинчи ўринда эса Apple iOS кетяпти. Huawei ҳам ўзининг Harmony OS тизимини намойиш этган бўлса-да, ҳали амалда смартфонларга ўрнатилмаяпти.

ЎҚИНГ: Android-қурилмалар эгаларига хушхабар бор!

Айрим хабарларга кўра, Facebook компанияси ҳам ўзининг операцион тизимини яратиш устида иш бошлаган. Бунда унга Microsoft’нинг собиқ ходимлари кўмаклашишмоқда. Жумладан, ўз вақтида Windows NT тизимини яратишда иштирок этган Марк Луковский (Mark Lucovsky) ҳам янги жамоага кирган.

Янги операцион тизим Facebook компанияси маҳсулотларини асосий рақобатчи ишланмаси – Google Android тизимига тобеликдан халос этиши лозим. Тайёрланаётган тизим модификация қилинган версияда компаниянинг бир қатор ечимлари – Oculus ҳамда Portal’да қўлланади.

ЎҚИНГ: Тақиқлаганингиз бефойда, Facebook барибир сизни пойлаб юрибди!

Facebook аппарат таъминоти бўлинмаси бошлиғи Эндрю Босворт (Andrew Bosworth) бу хусусда шундай дейди:

«Биз чиндан ҳам кейинги авлод ечимларимиз бутунича ўзимизники бўлишига ишонч ҳосил қилмоқчимиз. Биз бозорга ёки рақобатчиларимизга ишонса бўлади, деб ўйламаймиз; шунинг учун ҳам буни ўзимиз қилмоқчимиз».

Oculus ва Portal’дан ташқари, Facebook яна тўлдирилган борлиқ кўзойнаги устида ҳам ишламоқда. Кодли номи Orion бўлган бу девайс 2023 йилнинг бошида савдога чиқиши кутилмоқда. Айни шу маҳсулоти Facebook’нинг ўз операцион тизимида ишловчи илк девайс бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Collapse OS – «Охирзамон операцион тизими» яратилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!