Англия шаҳзодаси: «Fortnite’ни тақиқлаш керак, ижтимоий тармоқлар эса наркотик ва алкоголдан ҳам баттар!»

  •   DiMaX
  •  694
  •  05.04.2019 17:28

Англия шаҳзодаси: «Fortnite’ни тақиқлаш керак, ижтимоий тармоқлар эса наркотик ва алкоголдан ҳам баттар!»

Кейинги пайтлар компьютер, турли консоллар ва мобил қурилмалардаги видеоўйинларни танқид қилувчилар кўпайиб қолган. Буюк Британия қироличасининг набираси – шаҳзода Гарри ҳам улар қаторига қўшилди.

ЎҚИНГ: PUBG ўйнаётган вояга етмаганларни ҳибсга олиш бошланди!

Daily Express нашрига кўра, шаҳзода Ўсмирлар насронийлик ассоциациясига ташриф буюрган ва унда ота-оналарни ўз фарзандларини «масъулиятсиз» ўйинлардан ҳимоялашга даъват этган. Шаҳзода Гаррининг таъкидлашича, Fortnite ўйинини тақиқлаш керак, чунки у ўсиб келаётган ёш авлодда компьютерга тобеликни шакллантиради.

«Бу ўйинга рухсат этилмаслиги керак. Нимага керак у? У сизни компьютер олдида узоқроқ ушлаб турадиган тобеликни келтириб чиқариш учун яратилган. Бу ўта масъулиятсизлик», – деган шаҳзода Гарри.

Эҳтимол, бу ўйинга нисбатан салбий муносабат шаклланишида Divorce-Online сервиси томонидан тақдим этилган статистика ҳам кучли роль ўйнагандир. Ўтган йилнинг сентябридаги статистикага кўра, 2018 йил мобайнида 4 665 та ажрашиш жараёнларидан 200 тасида Fortnite ҳам тилга олинган.

Шунингдек, шаҳзода Гарри ижтимоий тармоқлар ҳақида ҳам салбий фикр билдирган. Унингча, тармоқлар «наркотиклар ва алкоголдан кўра кўпроқ тобеликни келтириб чиқаради». У ота-оналарни ҳушёрликка чақириб, болалари ҳамиша уйда ўтиравермасдан, ташқи олам билан интернетдан ташқарида ўзаро муносабатга киришишларини назоратга олишни сўраган.

ЎҚИНГ: Fortnite’да болаларни ўлдиришяпти – буни ота-оналарнинг ўзлари илтимос қилишмоқда! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!