Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  4863
  •  25.04.2020 13:08

Англия ва Украина аҳолисини қўрқитган «НУЖ»ларни ким юборганди аниқланди! (+иккита «жонли» видео)

Таниқли тадбиркор, Tesla ҳамда SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск фазовий сайёҳлик ва Марсни эгаллашни режалаштирган. Нафақат булар, балки у Starlink лойиҳаси доирасида бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ҳам ният қилган.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

Астрономлар эса сунъий йўлдош орқали ташкил этиладиган интернет фазони тадқиқ этишга тўсқинлик қилиши ҳақида бонг уришмоқда. Илон Маск улар билан тортишиб юрган бир пайтда, Starlink сунъий йўлдошларни учиришда давом этмоқда, аммо...

Жорий йилнинг 19 апрель куни, маҳаллий вақт билан кечки соат 21:20 ларда Англия жануби-шарқидаги Эссекс ҳудуди осмонида бир неча ўнлаб липилловчи оловлар кўринган:

Табиийки, уни кўриб чўчиб кетган кишилар турли тахминлар билдира бошлашган – дастлаб уларни метеорит ёмғири, деб ўйлашган. Учаётган оловлар бир чизиққа терилиб юқорига кўтарила бошлаганини кўргач эса, уларни ўзга сайёраликларнинг фазо кемалари – НУЖлар, дея тахмин қилишган. Кейинроқ эса уларнинг SpaceX учирган сунъий йўлдошлар эканлиги маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Илон Маск: Сайёрамизга бепул интернет тарқатувчи йўлдошлар аллақачон «онлайн» ҳолда! (+видео)

Орадан уч кун ўтиб – 22 апрелда шундай ҳолат Украинада ҳам такрорланган. Маҳаллий вақт билан соат 22:30 да Киев аҳолиси осмонда учиб ўтаётган 17 та ёрқин жисмни кўришган. Украиналиклар ҳам уларни номаълум учар жисмлар, дея қабул қилишган.

Айтиш керакки, Starlink лойиҳаси доирасида ҳозиргача 422 та сунъий йўлдош фазога учирилган. Уларнинг 60 та қурилмадан иборат охирги партияси 22 апрель куни, Falcon 9 ракетасида орбитага йўлланган.

ЎҚИНГ: Илон Маск миллиардларини қандай топган?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!