Angry Birds ўн ёшда

Angry Birds ўн ёшда

10 йил олдин чиққанидан буён Angry Birds'нинг ранг-баранг қушлари ёш ва ёш бўлмаган геймерлар ўртасида кенг оммалашиб улгурди.

Ўйиннинг илк жумбоқли кўринишидан сўнг бир неча версиялар чиқарилди, франшизалар қамрови кенгайиб, пойга, RPG, отишма, пинбол ва бошқа турдаги версиялар ҳам чиқарила бошлади. 

2016 йилда "Жаҳлдор қушлар" мултфилми ҳам яратилди (жорий йил бошида эса иккинчи қисми чиқди). Маълум бўлишича, 2020 йилда ўйин асосидаги кўп қисмли мулт-сериал ҳам яратилади.

Ҳозиргача, ўйин 4.5 миллиард маротаба юкланган бўлиб, Angry Birds'нинг баъзи версиялари нафақат телефонлар, балки ўйин консоллари учун ҳам яратилган. Ўйин қаҳрамонлари модель ва ниқоблари ҳам кўп сотилган, айнқиса, байрамлар пайтида.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, бу машҳур ўйин Google Play’га ҳам чиқиши мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.