Анимацияли эможи ёки стикерлар билан аватарлар яратиш

Анимацияли эможи ёки стикерлар билан аватарлар яратиш

macOS учун Telegram'нинг 8.7 синов версиясида фойдаланувчиларга ўзларининг аватарларини яратиш имконини берувчи хусусият қўшилгани маълум бўлди. Эндиликда сиз профилингиз учун ўз суратингиз ёки видеойингизни юклаш ўрнига илова ичидаги дизайнер орқали турли хил эможилар ёки стикерлар ёки ҳарфлардан тўғридан-тўғри аватар яратишингиз мумкин бўлади.

Аватар яратиш учун "Созламалар" бўлимига ўтишингиз, у ердан "Профилни таҳрирлаш"ни ва кейин профилингиз аватарини босиб, очилган контекст менюдан "Созлаш..." тугмасини босишингиз керак бўлади. Сизга уч хил: Emoji, Stiker ва Monogram ёрлиқли ойна очилади.

Emoji бўлимида сиз Telegram'нинг анимацияли эможиларидан бирини аватарингизга қўйишингиз, унинг ўлчамини тўғрилашингиз ва орқа фонини созлашингиз мумкин бўлади. Орқа фон учун оддий ёки нақшли градиент танласа бўлади.

Sticker бўлимида сиз ўзингизнинг стикерлар тоʻпламингиздаги исталган стикерни аватар учун танлашингиз ва уни ҳам масштаби ва орқа фонини ўзгартиришингиз мумкин.

Monogram бўлими сизга исталган икки ҳарф символ билан аватар яратиш имконини беради ва унда ҳам орқа фон ва ўлчамни созласа бўлади.

Аватар яратиш нафақат ўзингизни профилингиз, балки, Telegram каналингиз ёки гуруҳингиз учун ҳам ишлайди.

Бундан олдин Telegram канал администратолари учун постларга изоҳ қолдирувчиларни танлаш функсиясини синаётгани маълум бўлган эди.

ЎҚИНГ: Фақат гуруҳ аъзолари учун изоҳ қолдириш

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.