Анонс яқин: ҳамёнбоп Galaxy A31 аллақачон Samsung расмий сайтига чиқди!

  •   DiMaX
  •  2564
  •  07.03.2020 14:17

Анонс яқин: ҳамёнбоп Galaxy A31 аллақачон Samsung расмий сайтига чиқди!

Samsung компанияси ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A31 смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўргани ҳақида ёзгандик. У анчадан бери дунё бўйича энг оммабоплар рейтингидан тушмай келаётган Galaxy A51 моделидан ҳам кучли бўляпти.

ЎҚИНГ: Galaxy A31 ва Galaxy A41 ҳам бақувват батарея, кучли камерага эга бўляпти

Компаниянинг Россиядаги мижозларга техник кўмак сайтида ҳали расман намойиш этилмаган, SM-A315F модел рақамли смартфон пайдо бўлди. Бу ўша – MediaTek компаниясининг дастлаб Helio P65 деб аталган, кейинроқ Helio G70 номини олган илғор чипсети базасида ишловчи Galaxy A31 русумли қурилмадир.

Galaxy A31 аккумулятори 5000 мА/соатлик, тезкор камераси 4 гигабайтлик, доимийси эса 64/128 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда. Унинг бош камераси уч модулли бўлиб, асосий сенсори 48 мегапикселлик аниқликда.

Расмий сайтга чиқиб улгурганига қараганда, Samsung Galaxy A31 яқин ҳафталар ичида намойиш этилса керак. Компания унинг учун Европада тахминан 250 евро миқдорида нарх белгилаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra таннархи ҳисобланди – Samsung уни неча баравар қимматга сотяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!