Анонсдан аввал Xiaomi Mi Mix 4’нинг барча техник жиҳатлари сиздирилди!

  •   DiMaX
  •  651
  •  10.08.2021 15:41

Анонсдан аввал Xiaomi Mi Mix 4’нинг барча техник жиҳатлари сиздирилди!

Xiaomi корпорацияси анчадан бери кутилаётган Mi Mix 4 смартфонини бугун – 10 август куни тақдим этади. Расмий намойиши олдидан ушбу қурилманинг деярли барча хусусиятлари интернетга чиқиб кетди.

ЎҚИНГ: Керамик Xiaomi Mi MIX 4’ни илк бор ҳар икки томонидан расман кўрсатишди! (+GeekBench натижаси)

Айтишларича, қуйидаги скриншот Xiaomi Mi Mix 4 расмий тақдимот материалларидан олинган. Унга кўра, смартфон ўлчами 6,67 дюймлик, тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселлик AMOLED-экран билан жиҳозланмоқда. Мазкур қурилманинг Corning Gorilla Glass Victus ҳимоя шишаси билан муҳофаза этилган дисплейи Dolby Vision ҳамда HDR 10+ технологияларини қўллаб-қувватлайди.

Флагманнинг бош камерасида асосий датчик сифатида 108 мегапикселлик Samsung ISOCELL HMX модули қўлланади. Унга 13 МПлик сенсор (ультра кенг бурчакли объектив билан) ҳамда 8 МПлик перископ модул (5 карралик оптик зумга эга) ҳамроҳлик қилади. Экраности селфи-камера аниқлиги эса 20 мегапикселни ташкил этади.

Mi Mix 4 америкалик чипсознинг энг кучли – Qualcomm Snapdragon 888 Plus процессори базасидаги илк смартфон эканлиги билан ҳам мақтана олади. Унинг батареяси 4500 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиб, симли усулда 120 ватт, симсиз усулда эса 50–80 ваттлик технология бўйича қувватлана олади.

Компания ушбу девайсини кул ранг, оқ ва қора корпусларда таклиф этади. Унинг ўлчамлари 162,65х75,35х8,02 миллиметрни, вазни эса 225 граммни ташкил этади. Унинг нархи ҳозирча номаълум, Ўзбекистонда сотилаётган Xiaomi смартфонларининг Mediapark.uz, Asaxiy.uz, Openshop.uz ҳамда Olcha.uz онлайн дўконларидаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Аллақачон дўконга чиққан Mi Mix 4’нинг ишлаётган ҳолдаги қайишқоқ экранини «жонли» видеода кўрсатишди!