Антиқа акция: уй телефонини топшириб, смартфон олинг!

  •   DiMaX
  •  2736
  •  26.10.2019 14:54

Антиқа акция: уй телефонини топшириб, смартфон олинг!

Айрим ишлаб чиқарувчилар «Trade-in» дастури доирасида ўзларининг эски моделларини мижозлардан қайтариб олиб, янгисини чегирма билан беришларини биламиз. Лекин Россиядаги «Связной» ритейлери Хэллоуинга бағишлаб жорий этган акция янада бошқача...

ЎҚИНГ: Samsung ишлатилган iPhone’ларни Apple’дан ҳам қимматроққа сотиб оляпти!

Ушбу акция «Уй телефонлари қабристони» деб номланган. Унинг доирасида исталган мижоз ушбу дўконларга стационар – уй телефонини топшириб, эвазига янги смартфон учун чегирма олиши мумкин. Чегирма ўлчами ҳар хил бўлиб, 2 мингдан то 30 минг рублгача боради!

«Уй телефонлари қабристони» акцияси 3 ноябргача давом этади. «Связной» мижозлари унда Samsung, ZTE, Huawei ҳамда Honor брендларининг айрим русумлардаги смартфонлари учун чегирма олишлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 8T аллақачон сотувга чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.