Антиқа дизайндаги Honor Magic3 ва 3 Pro смартфонларининг нархи ва асосий техник жиҳатлари маълум бўлди

Антиқа дизайндаги Honor Magic3 ва 3 Pro смартфонларининг нархи ва асосий техник жиҳатлари маълум бўлди

Honor компанияси ўзининг икки янги флгамани бўлган Magic3 ва 3 Pro смартфонларининг тақдимот санасини маълум қилди. Компания маълумотларига кўра, смартфонларнинг тақдимоти 12 август санасида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Honor янги букламафон тақдим этиши кутилмоқда

Бир неча манбалар орқали қурилмаларнинг айрим техник кўрсаткичлари ҳам маълум бўлди. Шунингдек, манбаларда иккала смартфоннинг нархи ҳам айтиб ўтилди. Honor Magic3 620 доллар, Pro талқини эса 770 доллардан сотилади.

Honor Magic3 Pro дисплей остида жойлашган селфи камерага эга бўлиб, дисплейнинг икки томони қайрилган бўлади. Magic3 эса 6.76 дюймли дисплейга эга бўлиб, унинг резолюцияси 1334х2772 пикселни ташкил қилади. Қурилмада иккита селфи камера бўлиши кутилмоқда.

Иккала смартфон ёки Pro версиясининг ўзи Snapdragon 888+ SoC чипига эга бўлиши мумкин. Magic3 Pro эса 100 ваттда қувват олиши, шунингдек 50 ваттда симсиз қувват олиши маълум бўлди.

Камералар ҳақида сўз борар экан, Magic3 Pro телефото камерага эга бўлиб, ушбу камера 100х гибрид зумни қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг асосий камераси эса юқори резолюцияга эга бўлади. Magic3 смартфонининг камера модули эса тўрта камерадан иборат бўлади.

ЎҚИНГ: 120Hz дисплей, 108МП камера ҳамда Google хизматларига эга Honor 50 серияси тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!