Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

  •   DiMaX
  •  950
  •  19.12.2020 14:30

Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Одатда йилнинг энг яхши ўйинлари эътироф этилади, масалан, The Game Awards 2020  маросимида бу йилги энг зўрлари тақдирланган. Шунингдек, 2020 йил бўйча Google Play талқинига кўра энг яхши ўйинлар ҳамда Apple гаджетлари ва сервислари учун энг маъқул ўйинлар рўйхатлари ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: Golden Joystick 2020: Ўйинлар оламида нақ 25 та номинация бўйича энг зўрлари

Тақризлар агрегатори бўлган Metacritic сайти эса аксинча – якунига етаётган йилдаги энг ёмон ўйинлар рейтингини тақдим этди. Бу рўйхат танқидчилар паст баҳолашларига кўра шакллантирилган.

Унда биринчи ўринда Nintendo Switch консоли учун чиқарилган Tiny Racer пойга ўйини турибди. 100 баллик баҳолаш тизимида атиги 29 балл олган бу ўйин яна пулли ҳам – 10 доллар туради.

2020 йилнинг энг ёмон ўйинлари рўйхати қуйидагича:

  1. Tiny Racer (Nintendo Switch учун) – 29 балл
  2. XIII Remake (Xbox One учун) – 32 балл
  3. Dawn of Fear (PS4 учун) – 33 балл
  4. Fast & Furious Crossroads (компьютер учун) – 34 балл
  5. Arc of Alchemist (Switch учун) – 36 балл
  6. Remothered: Broken Porcelain (компьютер учун) – 39 балл
  7. Tamarin (PS4 учун) – 40 балл
  8. Street Power Soccer (PS4 учун) – 41 балл
  9. Gleamlight (Switch учун) – 42 балл
  10. The Elder Scrolls: Blades (Switch учун) – 42 балл

Хўш, сиз буларни ўйнаб кўрганмисиз? Ўзингиз ўйнаган ўйинлар орасида қайси бирини энг ёмони, деб ҳисоблайсиз?

ЎҚИНГ: Смартфон эгалари 2020 йилда қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!