Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

  •   DiMaX
  •  1769
  •  25.03.2020 13:30

Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?

Ҳозирда дунёнинг кўплаб мамлакатларида тарқалиб улгурган коронавирус пандемияси иқтисодиёт, туризм ва бошқа кўплаб соҳаларга зиён келтирмоқда. Аммо ушбу хасталик тарқалишининг фойдали томонлари ҳам, у туфайли даромад орттириб олаётганлар ҳам бор.

ЎҚИНГ: Хитойда коронавирус эпидемиясининг илк фойдаси намоён бўлди!

Sensor Tower таҳлил компанияси iOS ҳамда Android платформаларида февраль ойида энг кўп даромад келтирган мобил ўйинлар бўйича ҳисоботини эълон қилди. Айтиш керакки, айни шу ойда бутун Хитой карантинда бўлиб, қолган мамлакатлар энди-энди чекловлар ўрната бошлашган эди.

Февраль ойи якунларига кўра, PUBG Mobile энг сердаромад ўйин бўлган – ўз дастурчиларига у ўтган ойнинг ўзидаёқ 191,6 миллион доллар келтирган. Агарда бу кўрсаткични 2019 йилнинг февралидаги натижалар билан солиштирсак, ўсиш нақ беш каррани ташкил этади!

Шунингдек, энг сердаромад ўйинлар топ-ўнталигига Pokemon GO ҳам кириб олган, аммо мартдаёқ у мазкур рейтингни тарк этса керак.

ЎҚИНГ: 77 яшар покемон овчиси коронавирус сабабли ўзи «овланди»

Қуйидаги жадвалда учта рейтинг акс этган – умумий ҳолатда, App Store каталогида ва Google Play дўконида энг кўп даромад келтирган ўйинлар ўнталиклари:

Мобил ўйинларда даромаднинг бундай кескин кўтарилиши, табиийки, Хитойда карантин бўйича қатъий чоралар кўрилганлиги билан боғлиқ. «Осмон ости салтанати»нинг асосий аҳолиси бу пайтда ўз уйидан деярли чиқмаган; бўш пайтида эса ўйинлар ўйнаган. Мобил ўйинлар эса бир қатор Осиё мамлакатларида компьютер ва приставкалардагидан кўра кўпроқ оммалашмоқда.

Афтидан, ўйинларнинг кўп даромад келтириши март ойида ҳам давом этади; зеро, ҳозирда жуда кўп мамлакатларда карантин чоралари қўлланмоқда. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари ҳам ўз абонентлари учун бир қатор сайтларга бепул кириш имконини тақдим этишмоқда.

ЎҚИНГ: Интернет икки ой текин бўладими? «Ўзбектелеком» аниқлик киритди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!