АНТИҚА ТЕСТ ВИДЕОСИ: Redmi Note 7 экранини оштахта қилиб ишлатишди!

  •   DiMaX
  •  2591
  •  12.01.2019 09:04

АНТИҚА ТЕСТ ВИДЕОСИ: Redmi Note 7 экранини оштахта қилиб ишлатишди!

Xiaomi компанияси куни кеча тақдим этган Redmi Note 7 смартфонининг асосий ўзига хосликларидан бири – корпуси ва экранининг мустаҳкамлигидир. Видеоларда уни йигитлар полга ташлаб тепкилаб, қиз нозик пошнасида эзғилаб, дўмбоқ йигит устига сакраб ўтириб ва яна экрани билан ёнғоқ чақиб ҳам кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 7 тақдим этилди – 48 МПлик қўш камера, ёнғоқ чақишга ярайдиган экран!

Интернетга чиқарилган янги мустаҳкамлик тести видеоси эса янада ғалати: унда Redmi Note 7 экранидан оштахта сифатида фойдаланиб, яъни унинг устида ўткир пичоқ ёрдамида турли маҳсулотларни чопиб кўрсатишган! Тўғри, ушбу тасвир GIF форматига ўгирилган ва сифати ҳам унча яхши эмас. Лекин барибир кўришга арзийди:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, устида нарса чопилганидан кейин ҳам Redmi Note 7 дисплейи ишлашда давом этаверган. Дарвоқе, унинг яна битта муҳим жиҳати маълум бўлди: бу – Xiaomi томонидан 18 ойлик кафолат берилаётган илк смартфондир.

Мазкур қурилма савдоси 15 январдан бошланади, Xiaomi компаниясининг айрим смартфонларини эса аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 809 000 сўмдан бошланувчи Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 11 январь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!