АНТИРЕКОРД: Apple процессорли iPad Pro тўрт карра «очофат»роқ экан!

  •   DiMaX
  •  247
  •  24.05.2021 11:19

АНТИРЕКОРД: Apple процессорли iPad Pro тўрт карра «очофат»роқ экан!

iPad Pro планшетларининг сўнгги моделини купертинолик компания ўзининг десктоп даражасидаги Apple M1 процессори билан тақдим этган. Шу боисдан ушбу чипсет анъанавий смартфон процессорларидан кўра кўпроқ энергия талаб этиши маълум эди, лекин у кутилганидан ҳам «очофат» чиқди!

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд: миллион баллдан юқори натижага эришган илк гаджет!

Янги русумдаги iPad Pro планшетида Divinity: Original Sin II ўйинини синаб кўришди; ушбу тест Apple M1 чипсетининг кучини ва «иштаҳа»сини кўрсатди. Процессор жамланмасидаги саккиз ядроли CPU ҳамда саккиз ядроли GPU ишлаши учун 19,9 ватт керак бўлган.

Гарчи максимал кўрсаткич бўлса ҳам бу жуда катта энергия сарфи ҳисобланади. Таққослаш учун келтириб ўтсак, Exynos 2100 процессори ундан салкам тўрт бараварга кам, яъни 5–6 ватт талаб этади.

Қувват сарфининг бунчалик юқори даражаси M1 базасидаги iPad Pro планшетининг 2020 йилги моделникидан каттароқ аккумулятор билан таъминлангани бежиз эмаслигидан далолатдир.

ЎҚИНГ: Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)