Антирейтинг: 2019 йилнинг энг ёмон ўйинлари ўнталиги (+видео)

  •   DiMaX
  •  2222
  •  18.12.2019 10:33

Антирейтинг: 2019 йилнинг энг ёмон ўйинлари ўнталиги (+видео)

Metacritic агрегатори охирги ўн йилликнинг энг яхши ўйинларини иккита рейтингда акс эттиргани ҳақида ёзгандик. Энди у якунига етаётган йилнинг энг ёмон ўйинлари антирейтингини ҳам эълон қилди.

ЎҚИНГ: Йилнинг энг зўр ўйинлари тақдирланди: The Game Awards 2019 (+видеолар)

Агрегатор турли ўйинларни аниқ мезонлар асосида баҳолаб, энг кам балл олганларини ўнталик «антитоп»га киритди. Бунинг учун 2019 йилнинг 1 январидан буён чиққан ва камида еттита тақризга эга бўлган ўйинлар орасидан энг паст баҳоланганлари сараланган.

Хулласи калом, энг ёмон чиққан ўйинлар ўнталиги қуйидагича:

  1. Eternity: The Last Unicorn (PlayStation 4) – 36 балл.
  2. Left Alive (PlayStation 4) – 37 балл.
  3. Blades of Time (Switch) – 38 балл.
  4. Contra: Rogue Corps (Switch) – 40 балл.
  5. Dollhouse (PlayStation 4) – 41 балл.
  6. WWE 2K20 (PlayStation 4) – 43 балл.
  7. FIFA 20: Legacy Edition (Switch) – 43 балл.
  8. Submersed (PlayStation 4) – 44 балл.
  9. Generation Zero (PlayStation 4) – 45 балл.
  10. Narcos: Rise of the Cartels (PC) – 46 балл.

ЎҚИНГ: Android-смартфонлар учун интернетсиз ишловчи ўнта бепул янги ўйин

Мана, Metacritic агрегатори антирейтингида энг паст балл олган ўйиннинг трейлерини томоша қиламиз:

Эслатиб ўтамиз, яқинда Google компанияси Android-қурилмалар учун 2019 йилдаги энг яхши ўйинлар рўйхатини эълон қилганди. Шунингдек, iPhone, iPad ва бошқа Apple девайслари учун шу йилнинг энг зўр илова ҳамда ўйинлар рейтинги, бундан ташқари, 2019 йили iPhone’ларда энг оммалашган пулли ва бепул ўйинлар рўйхатларини ҳам тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2019’да кўрсатилган 31 та энг қизиқ видео

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!