Антивирус муаллифи iPhone’ни бузиб киролмаса, ботинкасини ейишга ваъда берди

Антивирус муаллифи iPhone’ни бузиб киролмаса, ботинкасини ейишга ваъда берди

McAfee антивирус дастури асосчиси, АҚШ Президентлигига номзод Жон Макафи Business Insider нашрида 3 ҳафтадан кам бўлмаган муддатда Сан-Бернардинодаги одамларнинг умрига зомин бўлган қотилнинг iPhone`ини бузиб кириши ҳақида маълум қилди. Агар у бунга эриша олмаса, дастурчи тўғридан-тўғри эфир пайтида ботинкасини ейишга ваъда берди.

Биттага рухсат – бу ҳаммага рухсат!

Apple бошлиғи Тим Кук аввалроқ унинг компанияси iPhone мижози гарчанд қотил бўлса ҳам, унинг қурилмасини бузиб киришга имкон бермаслиги ҳақида маълум қилганди. Компания раҳбари ёзган очиқ хатида жиноятчининг қулфланган iPhone`ни бузиб киришга қаршилик билдирганди.

Суд эса Apple`га ҳимоя функциясини ўчириб қўйиш ҳақида буйруқ берди. Маълумки, iOS 10 маротаба нотўғри пароль терилгач, барча маълумотларни автоматик тарзда ўчириб ташлайди.

ФҚБнинг собиқ ходими Эдвард Сноуден эса бу вазиятга баҳо бериб,  ҳукумат шу тариқа iPhone ва iPadга кириш имконига эга бўлмоқчи, деб фикр билдирган.

Макафи ботинкасини ейдими?

АҚШ Президентилигига номзод учун iPhone`ни бузиб кириши катта пиар. Бунинг оқибати эса номаълум. Макафининг дунёнинг энг кучли хакерлари йиғилган компанияси ФҚБга бепул хизмат кўрсатади. Макафи ўз нутқида Google`ни афсонавий хавфсизлик тизимга эгалигини тан олган.

Американинг букмекерлари эса McAfee жамоаси iPhone`ни бузиб киришнинг уддасидан чиқадими ёки Макафи ботинка ейдими, деган вариантлар бўйича ставкаларни қабул қилишни бошлаб юборди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!