AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

  •   DiMaX
  •  2406
  •  22.12.2018 13:17

AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Lenovo компанияси яқинда ўзининг янги флагмани – Z5 Pro GT моделини расман тақдим этди. Ушбу қурилма энг илғор Андроид-процессор – Snapdragon 855 базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 ва 12/512 ГБгача хотирали илк смартфон – атиги 390 доллардан бошланувчи Lenovo Z5 Pro GT тақдим этилди!

Тақдимот маросимида компания таъкидлашича, Lenovo Z5 Pro GT флагмани AnTuTu бенчмаркида энг юқори – 368 480 балл тўплаган. Бу эса ҳар қандай смартфон, ҳаттоки iPhone XS ҳамда XS Max натижаларидан ҳам юқори кўрсаткич!

AnTuTu дастурчилари ҳам Z5 Pro GT моделининг самарадорлиги барча Android-смартфонларникидан устунлигини таъкидлашди. Аммо бу флагманнинг Apple смартфонларидан кучлироқ эканлигини шубҳа остига қўйишди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: энг оммалашган Android-смартфонлар ва айримларининг Terashop.uz’даги нархлари

Ҳамма гап шундаки, AnTuTu иловаси Android тизимли қурилмаларнинг самарадорлигини iOS’дагидан бошқачароқ усулда ҳисоблайди. Бенчмарк вакилларининг сўзларига кўра, аслида қай бири – Lenovo Z5 Pro GT ёки iPhone XS самарадорлиги юқори эканини аниқлашнинг имкони йўқ. Лекин хитойликларнинг ушбу флагмани чиндан ҳам зўр натижа кўрсатгани аниқ.

Эслатиб ўтамиз, Lenovo Z5 Pro GT модели Snapdragon 855 процессорига ва нақ 12 гигабайтлик тезкор хотирага эга илк смартфондир. Хитойда унинг савдоси 15 январдан бошланади, аммо бошқа мамлакатларга расман савдога чиқарилиши борасида маълумот йўқ. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 2 199 000 сўмдан бошланувчи нархларда жами 37 номдаги iPhone’дан бирини сотиб олиш, шунингдек, баҳоси 599 000 сўмдан бошланган, жами 115 хил Android-смартфон орасидан истаганингизни харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi’лар «кушанда»си – Face ID ва ромсиз экранли, ҳамёнбоп Meizu C9 энди Ўзбекистон бозорида!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!