AnTuTu: Бугуннинг энг кучли смартфонлари

AnTuTu: Бугуннинг энг кучли смартфонлари

Мобил қурилмаларнинг процессорлари самарадорлигини баҳолашда жаҳоннинг таниқли ресурси бўлган AnTuTu бенчмарки айни пайтда энг илғор бўлган Android-смартфонлар рўйхатини эълон қилди.

Жорий йилнинг июнь ойи натижаларига кўра, ўйин ишқибозларига мўлжалланган Xiaomi Black Shark смартфони 287759 балл билан рейтингнинг мутлоқ чемпиони бўлди.

Black Shark экрани диагонали 6 дюймли, тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида – 2160х1080 пикселли. Ушбу дисплей 120 герцлик кадр янгиланиш частотасига эга. Шунингдек, у 550 кд/м2 даражада максимал ёрқинликка эгалигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Энг арзони 480 АҚШ доллари бўлган Black Shark техник хусусиятлари флагман даражасида: 8 ядроли илғор Snapdragon 845 процессори Adreno 630 график тезлатгичи билан кучайтирилган. Телефон тезкор хотираси 6 ва 8 гигабайт, UFS 2.1 турига мансуб флэш-хотираси эса 64 ва 128 гигабайт ҳажмли талқинларда чиқарилади. Аккумулятори ҳар иккала ҳолатда ҳам 4000 мА/соат сиғимли, у Quick Charge 3.0 технологиясига кўра тезкор тўлдирилади. Xiaomi’нинг таъкидлашича, бу батарея қуввати Kings of Glory (Arena of Valor) ўйинини 5 соат ёки PUBG Mobile’ни 4 соат ўйнашга етади!

Рейтингда иккинчи ўрин эса 284227 балл тўплаган Vivo Nex моделига насиб қилган. 

Vivo ўзининг янги флагманларида диагонали 6.59 дюймга тенг бўлган Super AMOLED дисплей қўллаган. Унинг тасвир аниқлиги 2316x1080 пикселни ташкил этади. 

Учликни эс OnePlus 6 якунлаган. У 282275 балл тўплаган.

Шу билан бирга, Android-смартфонларнинг энг самарали смартфонлар "ТОП 10"лигига Xiaomi Mi 8, Smartisan Nut R1, Samsung Galaxy S9+, Xiaomi Mi Mix 2S, Samsung Galaxy S9, Sony Xperia Z2 ҳамда Nubia Red Magic каби мобил телефонлар киритилган.

Айтиш жоизки, мазкур натижалар шартли ҳисобланади ҳамда Android қурилмалар жойи ҳамда вазиятга қараб турлича натижалар кўрсатиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!